"ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР (ТЕЛЕФОН, ИНТЕРНЕТ)ДАН ФОЙДАЛАНИШ ОДОБИ"

12-01-2022, 15:43 admin Мақолалар 493

"ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР (ТЕЛЕФОН, ИНТЕРНЕТ)ДАН ФОЙДАЛАНИШ ОДОБИ"

Дунё бўйича сон-саноқсиз одамлар интернет хизматларидан фойдаланадилар, ахборот алмашадилар,турли масалаларни ҳал қиладилар. Хозирги кунда дунё бўйлаб барча янгилик ва қарашларни беминнат ташиб юрувчи телефон ва интернет тармоғидан фойдаланишнинг устасига айланган ёшлар ундан қандай маълумотларни олиш керак-у, қайсисидан четланиш зарурлигини ҳамма вақт ҳам билаверишмайди.Демак, бизнинг энг мухим вазифамиз-интернетдан ёмон мақсадда фойдаланаётган инсонларга, айниқса ёш авлодга, тўғри йўлни кўрсатиш, зарарли оқибатлардан огоҳлантиришдир . Бугунги кунда катта муаммоларга сабаб бўлаётган, "Tik tok" ижтимоий тармоғидир, бу инсон одоб-ахлоқи, маданияти, миллийлиги, урф-одати, дину-диёнатига зарар берадиган ,имон-эътиқодидан маҳрум қилиб қўйиш даъватлари кетмоқда.Ижтимоий тармоқдаги ўзаро алоқаларда мусулмон киши ўзига тақво ва чиройли хулқни лозим тутиши керак. Афсуски ижтимоий тармоқларда мусулмонлар бир-бирини хақорат қилиш, тухмат, бухтон қилиш, обрўйига путур етеазиш ,ғийбат қилиш, ўзининг она юрти ва жамиятда фитна уруғларини сочиш кузатилиб турибди. Ижтимоий тармоқ орқали ўзга жинс вакиллари билан муносабат қилишда номаҳрамлик масаласига жуда эҳтиёт бўлиш керак, бу ножўя суҳбатлари оилалар ўртасидаги кўплаб ажиримларга ҳам сабаб бўлмоқда.Ижтимоий тармоқ орқали ёлғон хабар ва аудио хамда уйдирма сурат ва видеоларни тарқатмаслик талаб қилинади. Одамлардан эшитган нарсасини суриштирмай гапиравериш гуноҳдир Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: "Кишига гуноҳ бўлиши учун эшитган нарсасини гапиришининг ўзи еифоядир" деганлар(Имом Муслим ва Имом Абу Довуд ривоятлари).Нотўғри фатво ва қарашлар тарқалмоқда Турли оқимлар ўзларининг манфур қарашларини ёшлар онгига сингдиришмоқдалар.Бу эса диндан маърифатдан яхши хабардор бўлмаган кишилар ва ёшларимизни, соф ақидадан оғиб кетишига, фиқхий мазҳаблар борасида нотўғри фикр ва тушунчалар шаклланишига сабаб бўлмоқда. Ёшларимиз гапираётган, лекин аслида кимлиги ҳам, кимдан таълим олгани хам номаълум кимсалардан дин ўрганилмайди. Чунки, фатво бу-дин демакдир!Шариатимизга кўра эса, уни ким етказаётгани мухимдир. Муҳаммад ибн Сирий рахматуллоҳи алайҳ: "Илм-бу диндир. Динларингизни кимдан олаётганингизга қаранглар" деганлар (Имом Муслим ривоятлари)Фахш ва бехаёликлар тарқалмоқда. Ёвуз ниятли кимсалар халқнинг ўзлигини емириш учун турли усуллардан фойдаланади.Бехаёликка йўғрилган тасвирлар, видеоролика тарқатиш орқали ер юзида фасод тарқашига хизмат қилмокдалар.Буларнинг барчаси, Кишиларнинг ҳусусан ёшларнинг руҳиятига, ахлоқига салбий таъсир кўрсатмоқда. Албатта, ижтимоий тармоқни буткул ёмонга чиқаришга ҳаққимиз йўқ.Ижтимоий тармоқ ҳам телевидения, радио каби бир восита.Уни яхшиликка ишлатса-яхши, ёмонликка ишлатса ёмон натижа беради.Усмирларда 15-20 ёш ўзгариш даври бўлади. Шу пайтда улар ўзи учун нимани муҳим деб билса, хаётининг қолган қисмини шундай давом эттириши кўп кузатилган. Бу даврда ота-она, мураббий, масъуллар, айниқса етарлича эътибор қаратиши керак. Оилада кундалик режа ва вазифаларни йўлга қўйиб, уларнинг зерикиши ва бекорчи вақти бўлмаслигини таъминлашимиз керак. "Расулуллох саллаллоҳу алайҳи васаллам:" Беҳуда нарсаларни тарк этиш киши Исломининг гўзаллигидандир" деганлар (Имом Термизий ривяти).Бўш вақтларида боламизга китоб ўқиш, дарслардан сўнг спорт тўгаракларига жалб қилиш мумкин.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам "Фарзандларингизга сузишни, камон отишни ва от минишни таълим беринглар" деганлар. Айниқса қизларимизга илм олиш ибодатларни қилиш ва катта хаётга тайёрлаб бориш лозим.Азиз ва қадирли, мехрибон ота-оналар!
Доно халқимизда: "Яхшининг шарофати, ёмоннинг касофати" деб бежиз айтмаган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мархамат қиладилар "Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини чиройли қилинглар! Азизлар, яқинларимиз, айниқса ёшларни ижтимоий тармоқнинг салбий жиҳатлари ва оқибатларидан ҳимоя қилиш, доимий тушунтириш ишларини олиб бориш бурчимиздир.

Кармана тумани "Варқ" мфй отинойиси Нарзуллаева Зулайҳо.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш