Ижтимоий тармоқлар хавфи.

15-01-2022, 12:23 admin Мақолалар 360

Ижтимоий тармоқлар хавфи.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийим
Бугунги глобаллашган жараёнда ижтимоий тармоқларининг номлари тобора кўпайиб бормоқда.Ҳозирги кунга келиб статистик маълумотларга кўра дунёдаги энг машҳур ижтимоий тармоқ Facebook бўлиб, ундан кейинги ўринларни Twitter, Instagram Linkedln, Gооglе ,Pinterest, Shаpchат, YоuТubе, WhatsApp... ва бошқа тармоқлар эгаллаб келмоқда. Албатта улардан фойдаланувчилар сони ҳам ҳар сонияда ортиб бормоқда.Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишнинг ижобий ва салбий жиҳатлари мавжуд бўлиб биз унинг хавфли салбий томонига назар соламиз. Улардан фойдаланувчиларнинг ҳаммалари бирон ниятни кўзлаб ижтимоий тормоқларга уланадилар.Кимдир хизмат вазифаси юзасидан ишини осон ва қулай йўл билан битириш мақсадида,кимдир илм талабида...ва ҳакозо талаб ва эҳтиёжнинг чегараси йўқ бўлиб,яна кимдир бекорчиликдан вақтини ўтказишни ният қилади.Ижтимоий тармоқлар жуда катта аудотория бўлиб,у ерда ҳар ким истаган мавзусини олиб чиқиб жумла оламга тақдим этмоқда.Ана шу аудотория мавзуларидан оладиганлар ким нимани ният қилган бўлса ана ўшани олади.Чунки халқ мақолида: “Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё,иллат излаганга, иллатдир дунё ”-дейилган. Бировлар жаҳон саҳнасида туриб:ўзини,бойлигини,мақтайди.Кимдир ўзини “замон алломаси” ҳисоблаб шариатдан фатволар беради.Бировлар бошқалар шаънини балчиққа ботириб тўҳмат ёғдирадилар.Кимдир бирор давлат ёки жамиятга бўҳтон ёпиштирса, бировлар шахсга нисбатан бундай нобакор амалларни қўллайдилар.Лекин буларнинг барчасини кўпгина ҳолларда улар очиқчасига эмас балки хушмуомалалик билан, мафтункор сўзларни қўллаб усталик билан авраб,усти ялтироқ жозибадор қилиб хаспўшланган, киши тушиб қолмагунича сезолмайдиган тузоққа тушириш йўли билан амалга оширадилар.Бундай кимсаларни Аллоҳ ўз каломида шундай огоҳлантирган: ”Аллбатта, улар ўз юкларини ҳам,у юклар билан бирга бошқа юкларни ҳам кўтарурлар.Уйдириб юрган нарсалари ҳақида қиёмат куни албатта сўралурлар” (Анкабут сураси.13-оят) Оятдаги “юк”деганда гуноҳ назарда тутилиб улар ўз гуноҳлари юкини кўтарадилар ва шунинг билан бирга ўзлари маломат иғво қилиб йўлдан урган одамларнинг ҳам гуноҳларини кўтарадилар,уларнинг икки ҳисса жазо олишлари билан иғвога учганларнинг гуноҳлари заррача енгиллатилмайди улар ҳам иғвога учганликлари учун жавоб берадилар дейилган.
Ижтимоий тармоқларга кириб олиб ўзоқ вақт бир жойда ўтириб қолиш организмда қанчадан -қанча қанча касаллакларни келтириб чиқаради. Айниқса ижтимоий тармоқларга ўрганиш,қарам бўлиб руҳан боғланиб қолиш, вертуал олам билан реал оламни ажратолмай қолиш каби аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин. Америка педиатрлар академияси ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ёш болалар ва ўсмирларнинг соғлигига интернетдаги таҳдидлар руҳий ҳолатларига салбий таъсир этиб руҳий қўзғалишларга сабаб бўлишидан огоҳлантирганлар.Бундай салбий таъсирлар нафақат ўсмирларда балки барча ёшдаги кишиларга ҳам тегишлидир. Дунё олимларининг хулосалари шуки ижтимоий тармоқларда кўп бўлиш руҳан бузилишга олиб келади. Ҳар нарсада бўлганидек ижтимоий тармоқлардан фойдаланишнинг ҳам маданияти, одоби ва меъёри лозим. Аллоҳим! Бизни ҳаёти дунёда яхшилик уруғини экиб, охиратда эса уни йиғиб оладиганлардан қилгин.
Навбаҳор тумани имом хатибининг хотин
-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С.Хушматова. 14.01.2022.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш