ИСЛОМДА ВАТАНГА МУҲАББАТ.
Аллоҳ таоло ҳар бир инсонга Ватанни севиш ва унга муҳаббат қўйиш неъматини ато этган. Ислом динимизда Ватанга муҳаббат- бу туғилиб ӯсган юртига нисбатан эъзоздан иборатдир! Мусулмон киши Ватанини севади! Унинг иқболи учун ҳаракат қилади, уни ҳимоя қилади, хурсанд бӯлса- хурсанд, хафалик етса- қайғуради. Шунинг учун ҳам киши ӯз юртидан узоқлашганда, уни қумсайди ва соғинади. Бу қӯмсаш биз умматга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан меросдир.Барчамизга маълумки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам 53 ёшларигача туғилиб ӯсган ватанлари Маккада яшадилар. Бу даврга келиб мушрикларнинг тазйиқи, камситишлари кучайиб кетди. Шу қийин ҳолларида ҳам Маккадан кетишни ӯйламадилар. Бироқ Аллоҳнинг амри билан чиқиш вақти келганида муборак кӯзларига ёш олдилар, кӯнгиллари бӯшаб, Маккага қараб шундай дедилар: " ( Эй Макка) сендан кӯра менга севимлироқ ва суюклироқ шаҳар йўқ! Агар қавмим мени сендан чиқармаганида, асло сендан бошқа жойни макон тутмасдим " ( Имом Термизий ривояти).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан узоқлашганлари сари кўнгиллари бӯшаб борар эди. Шунда Аллоҳ таоло Расулуллоҳнинг кӯнгилларини кўтариб, Маккага қайтиб келишларини башоратини берди. Қасос сураси 85 оятида " ( Эй Муҳаммад) Албатта, Сизга ( ушбу) Қуръонни фарз қилган Зот, "Шак- шубҳасиз Сизни қайтиш жойига ( Маккага) қайтарувчидир"-дея марҳамат қилди.
Шундан сўнг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хотиржам сафарларини давом эттирдилар.Инсоннинг ӯз Ватани олдида бир неча вазифалари бўлиб, улардан энг муҳимлари учтадир:
Ватани ҳақига дуо қилиши. Чунки пайғамбарлар ӯз ватанлари ҳақига дуо қилганлар. Масалан, Иброҳим Халилуллоҳ ӯз ватанлари бўлмиш Маккаи мукаррама ҳақига дуо қилганлари Қуръони каримда баён қилинган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Мадинага келганларида унинг ҳақига қўйидагича дуо қилдилар:
"Эй Аллоҳ! Мадинани бизга Маккани суйганимиздек, ёки унданда зиёдароқ суюкли қилгин!
Ватан ободлиги учун моддий ва маънавий ҳисса қӯшиш. Бу ҳақда Аллоҳ таъоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: " ...У (Аллоҳ ) сизларни ердан пайдо қилиб, сизларни уни обод этувчи этди. "Демак, инсон ер юзини, хусусан, яшаб турган юртини, ӯз Ватанини обод қилиши- унинг бурчидир. Ва учинчиси Ватанда фасод ва бузғунчилик ишлари билан машғул бӯлмаслик. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: "Ерни ( Аллоҳ хайрли ишларга) яроқли қилиб қӯйгандан кейин ( унда ) бузғунчилик қилмангиз! Унга ( Аллоҳга) ҳам қӯрқинч ва ҳам умид билан дуо қилингиз ! Аллоҳнинг раҳмати эзгу иш қилувчиларга яқиндир. "( Аъроф сураси 56- оят).
Кишининг ӯз юртига муҳаббатли бўлишига тарғиб қилиб, Имом Муҳаммад Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: " Инсон ӯз туғилиб ӯсган ерини ва ундаги нарсаларни, гарчи у ер одам яшамайдиган саҳро бӯлса ҳам, яхши кўради. Ватанга бӯлган муҳаббат- инсон қалбидаги туғма табиатдир. Бу нарса инсонни ватанида бӯлганида хотиржам, мусофирликда соғинадиган, унга ҳужум қилинганда ғазабланадиган қилиб қўяди ". Шундай экан, ҳар биримиз ӯз Ватанимизга бӯлган меҳримизни янада ошириб, тинчлигини қадрига етиб, унинг ободлиги ва ривожланиши йўлида ӯз ҳиссамизни қӯшишимиз лозимдир...
Кармана тумани" Буюк ипак йули" мфй Отинойиси Хусенова. Н.