Ватанни севмоқ иймондандир

20-07-2023, 15:04 admin Мақолалар 179

Ватанни севмоқ иймондандир
Ватан – инсон туғилган гўша, киндик қони тўкилган маскан, у масканда улғаяди, оилақ уради, эсдан чиқмайдиган хотиралар унда рўй беради, яқинлар, қариндошлар, ота-боболар барча барчасиин сан учун муқаддас хотиралардир. Зотан, Ватанни севиш инсон табиатини бир бўлагидир. Шунинг учун, ундан узоқлашганда уни қумсайди ва соғинади. Аллоҳ инсонга мана шу табиатни ато этган.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан чиқиб кетишни хоҳламадилар,фақат Макка мушрикларининг у зотга зулмлари ҳаддан ошгандан сўнгина Роббиларинингизни ва кўрсатмаси билан ундан чиқиб кетдилар. Чиқиш вақти келганида кўзга ёш олдилар, кўнгиллар бўшашиб кетадиган сўзлар айтдилар.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Макка сендан кўра менга севимлироқ ва суюклироқ шаҳар йўқ. Агар қавмим сени ташлаб чиқишимга мажбур қилмаганида асло сендан бошқа жойни макон тутмасдим”, дея Макка шаҳридан чиқиб кетаётганларида марҳамат қилган экан. (Термизийривояти).
Ҳабиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ватанларига нисбатан айтган бу гўзал сўзга эътибор қилинг! Ватанни ҳавоси, суви, тупроғи барчаси бамисоли шифодек. Бежизга доно халқимиз: “Она ернинг тупроғи она сутидан азиз”, деб айтмаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор киши бетоблигидан шикоят қилганда бармоқларини муборак сўлаклари билан хўллаб, сўнгра бармоқларини ердаги тупроққа ботириб ўша бетоб одамга бармоқларини суртиб дам солганлар. Бу ҳақда Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
كَانَإِذَااشْتَكَىإِنْسَانٌشَيْئًاأَوْكَانَتْبِهِقَرْحَةٌأَوْجُرْحٌقَالَالنَّبِيُّ بِإِصْبَعِهِهَكَذَاثُمَّرَفَعَهَاوَقَالَ: بِاسْمِاللهِتُرْبَةُأَرْضِنَابِرِيقَةِبَعْضِنَالِيُشْفَىبِهِسَقِيمُنَابِإِذْنِرَبِّنَا
Инсон ўзи яхши кўрган нарсасини ҳидласа ҳам шифо бўлади. Шунинг учун яхши кўришганлар бир-бирлари билан кўришишлари даво турларидан ҳисобланади. Яъқуб алайҳис салом ўғиллари Юсуф алайҳис салом соғинчида кўзлари ожиз бўлиб қолганди. Юсуф алайҳиссаломнинг кўйлакларини бошларига ташлаганларида кўрмай қолган кўзлари шифо топган.

Ҳудди шунингдек, пайғамбарлар отаси Иброҳим ҳалилуллоҳ ватанлари Маккаи мукаррамa учун дуо қилгандилар:
وَإِذْقَالَإِبْرَاهِيمُرَبِّاجْعَلْهَـَذَابَلَداًآمِناًوَارْزُقْأَهْلَهُمِنَالثَّمَرَاتِمَنْآمَنَمِنْهُمبِاللّهِوَالْيَوْمِالآخِرِقَالَوَمَنكَفَرَفَأُمَتِّعُهُقَلِيلاًثُمَّأَضْطَرُّهُإِلَىعَذَابِالنَّارِوَبِئْسَالْمَصِيرُ
“Иброҳимнинг: “Роббим, буни омонлик юрти қилгин ва аҳлиданАллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирганларини мевалар ила ризқлантиргин”, деганиниэсла...”. (Бақарасураси, 126-оят.)
Иброҳим алайҳис саломнинг дуолари қалбларидан тошиб чиққан муҳаббат эди. Маккага тинчлик ва ризқ сўрадилар. Зеро, бу икки неъмат Ватан фаровонлиги омилларидандир. У иккиси ёки бири топилмаса, бахтсаодат йўқолади. Инсон аввал ўзи туғилиб ўсган она заминига муҳаббат ва садоқатли бўлишига Ислом дини ўргатади. Сўнг бутун дунё ва башариятга. Яъни, авали нсон ўз яқинларига, қариндошларига яхшилик қилишга чақирилади. Кейин атрофини ўраб турган Аллоҳ яратган мавжудотларни ҳаққини адо этиш уларга раҳм қилишга чорлайди. Шунинг учун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким ер аҳлига раҳм қилмаса, осмон аҳли раҳм қилмайди”. (Бухорийривояти). Бу доира кенгайиб бораверади. Хоҳ у инсон бошқа дин вакили бўлсин, албатта унга яхшилик қилишга чақиради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким аҳдлашган (аҳликитоб)га зулмқилса, ё унинг тоқатидан ортиқ нарсага буюрса, ё уни рози қилмай ундан бирор бир нарсасини олса мен қиёмат куни уни сўровчиси бўламан”,-деганлар.
Тобора доира катталашиб ҳайвонот, набодот, жамодот оламларининг ҳар бирига яхшилик қилишга амр этар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳ таоло ҳар бир нарса учун яхшилик ёзгандир”, дебайтганлар.
Динимиз ислом ҳар биришда Аллоҳга тақво қилишга буюради. Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ таоло сизлардан бирингизнинг Унга тақво ила қилган амалларингизни яхши кўради”,-деб марҳамат қилдилар.
Исломда Ватанга муҳаббатбу – “асабият” эмас, яъни инсон ўзини бошқалардан устун қўйиш, адоват қилиш, нафратланиш, бошқаларга ҳийла найранг ўтказиш дегани эмас. Худди шунингдек, тафриқа ёки тарафкашлик дегани ҳам эмас. Балки туғилиб ўсган юртига нисбатан эъзоздан иборатдир.
Демак, мусулмон киши ватанини севади. Унинг иқболи учун ҳаракат қилади, уни ҳимоя қилади, ҳурсанд бўлса ҳурсанд, ҳафалик етса ақайғуради. Инсон Ватан менга нима берди, деб эмас, балки мен ватанимга нима қилдим, деган олий туйғу билан яшамоғи лозим. Зеро, авлиёлар пешвоси Иброҳим ибн Адҳам “Мен йўқотган нарсаларим ичида энг қадри баланди – бу ватанимдан айро яшаганимдир”, деган эканлар.
Навойи вилояти хатирчи туман «Учтепа» махала отинойиси: Аюпова Рахимахон


скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш