Ўзбекистон-жонажон Ватан

31-08-2022, 18:44 admin Мақолалар 358



Ўзбекистон-жонажон Ватан
Ватан тушунчаси жуда ҳам кенг тушунча бўлиб, уни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди. Ватан бу бизни ўз бағрига олган макон. Ватан у шундай бир масканки, унда нафслар ором олади. У бир бепоён заминки , унда дунёга келамиз, унда яшаймиз, оила қурамиз, мақсад сари интиламиз ва унда вафот этамиз ва унга дафн қилинамиз. У шундай диёрки, агар ундан сафар қилсак унга муштоқ бўлиб, уни соғинамиз. Сафардан қайтсак, соғинчдан унинг тупроғини шавқ ва завқ ила кўзга сурамиз. Ватан тинч бўлса биз ҳам тинч бўламиз. Ҳа, Ватан тушунчаси айтиб ўтганимиз каби шунчаки айтиладиган сўз эмас, балки у қалб ва муҳаббат ила ҳис қилинадиган туйғу.Буюк муфассир имом Фахриддин ар-Розий раҳматуллоҳи алайҳ фикрича ватанга бўлган муҳаббат инсон табиатида бўлган ҳис бўлиб, бу туйғу инсонда мустаҳкам ўрнашган бўлади. Имом бунга мисол қилиб Қуръоннинг Нисо сураси 66-оятини келтирадилар.
Агар Биз уларга: «Ўзларингизни ўлдиринг ёки юртингиздан чиқиб кетинг», — деб буюрганимизда эди, озчилигидан бошқаси уни қилмаган бўлур эдилар.
“Тафсирул Кабир” да бу оятда Аллоҳ таоло ватандан ажралишни ўзини ўлдиришга тенглаштиряпти деганлар. Яъни гўёки Аллоҳ: “Агар Мен уларга бу икки синовдан бирини танлашни ёзганимда, улар бу ишни қилмасдилар”демоқда.
Бундан олимлар ватандан айрилиш бу қийин иш эканлигини ва унинг алами жонидан айрилишга тенглаштирилишини ҳамда ватан муҳаббати инсон қалбига чуқур ўрнашишини айтишган.
Исломда ватанга муҳаббат бу – туғилиб ўсган юртига нисбатан эъзоздан иборатдир! Демак, мусулмон киши ватанини севади! Унинг иқболи учун ҳаракат қилади, уни ҳимоя қилади, хурсанд бўлса – хурсанд, хафалик этса – қайғуради. Инсон “Ватан менга нима берди?” деб эмас, балки “ мен Ватанимга нима қилдим?” деган олий туйғу билан яшамоғи лозим.
Киши ватанига хиёнат қилиши, ундаги ота-онаси, фарзандлари ва халқининг қадрига етмаслиги, уларни ўйламасдан ватанга қарши қурол кўтариши – исломдаги энг оғир гуноҳ ва жуда катта жиноятдир!
Ватанни севишимизга бир қанча сабаблар бор. Жумладан, Аллоҳ таоло тақдиримизни шу ерга битди. Шу ватанда туғилиб ўсдик, тарбия топдик. Бу ватанда энг севимли қариндошларимиз, яқинларимиз яшашади. Бунинг устига бу заминни сон-саноқсиз улуғ зотлар, Аллоҳнинг дўстлари ватан тутишган.
Афсуски, айрим Ватан қадрига етмаган кимсалар, гўёки “ҳижрат қилиш фарз” деган сохта даъвони қилиб, оиласи баг‘рида тинч, осуда ҳаёт кечираётган мусулмонларни ўзга юртларга чиқиб кетишга даъват қилмоқда. Аммо бугунги кунда турли сиёсий кучларнинг қўлида қўғирчоқ бўлган айрим ватангадолар дунёнинг нотинчлик ҳукм сурган ва о‘злари қўним топган минтақаларига таассубга берилган шахсларни бир жойга жамлаш ва шу орқали хомийларининг режалаштирилган сиёсий мақсадлари йўлида ҳаракатланишмоқда. Хусусан, улар илм-маърифатдан йироқ, жоҳил кимсаларни ўз атрофларига тўплашга интилиб, ислом диёри бўлган, азон айтиладиган, жума ва ҳайит намозлари бемалол ўқиладиган, хуллас, исломнинг беш арконлари эмин-эркин адо этилиб, мусулмончилик амалда бўлган ва ўзлари тинчлик-хотиржамликда ҳаёт кечираётган ватанларини тарк э-тишга тарғиб қилинмоқдалар.
Ҳар бир фуқаро ўз ватанини севса уни ҳимоя қила олса ана шундагина ватан ва унинг ҳалқи ривожланади тараққий топади. Ватанни қўриқлаш ва уни ҳимоя қилиш фақат ватан ҳимоячиларини эмас балки, ҳар бир юрт вакилларининг бурчидир.
Навбаҳор тумани "Оқолтин" мфй отинойиси О. Хакиева
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш