ИСЛОМДА ВАТАНПАРВАРЛИК ТУШУНЧАСИ.

22-08-2022, 15:11 admin Мақолалар 312

ИСЛОМДА ВАТАНПАРВАРЛИК ТУШУНЧАСИ.
Исломда Ватанга муҳаббат бу туғилиб ўсган юртини эъзозлаш унинг равнақи учун бор имкониятини сарф қилишдир. Мусулмон киши Ватанини севади. Унинг иқболи учун ҳаракат қилади, уни ҳимоя қилади, хурсанд бўлса хурсанд бўлади хафалик етса қайғуради.
Шунинг учун ҳам киши ўз юртидан узоқлашганда, уни қумсайди ва соғинади. Ислом тарихидан маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз Ватанлари Маккаи мукаррамани яхши кўрар эдилар. У Зот ёлғиз Аллоҳга имон келтиришга даъват қила бошлаганларидан сўнг Макка мушрикларининг зулмлари ҳаддан ошиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жонига қасд қилиш даражасига борганларидан сўнг Аллоҳ буйруғига биноан, Маккадан чиқиб кетишга мажбур бўлдилар. Чиқиш вақти келганда , кўзларига ёш олдилар, кўнгиллари бўшаб Маккага қараб шундай дедилар: яъни"(Эй Макка), сендан кўра менга севимлироқ суюклик шаҳар йўқ ! Агар қавмим мени сендан чиқармаганида, асло сендан бошқа жойни макон тутмасдим"(Имом Термизий ривояти)
Инсоннинг ўз Ватани олдида бир неча вазифалари бўлиб энг муҳими учтадир:
1 Ватани ҳаққига дуо қилиш
2 Ватан ободлиги учун моддий ва маънавий ҳисса қўшиш
3 Ватанда фасод ва бузғинчилик ишлари билан машғул бўлмаслик Бу ҳақда Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: яъни " Ерни (Аллоҳ хайрли ишларга) яроқли қўйгандан кейин (унда) бузғинчилик қилмангиз! Унга(Аллоҳга) ҳам қурқинч ва ҳам умид билан дуо қилингиз! Аллоҳнинг раҳмати эзгу иш қилувчиларга яқиндир "(Аъроф сураси 56оят)
Шуни таъкидлаш керакки, инсон ўзи туғилган Ватанни қадрига етиши, ҳаққига дуо қилиши ва ободлигига ҳисса қушиши билан бирга биринчи Ватани бўлмиш жаннатга бориш сабаб ва омилларни бажариб , уларни унутмаслиги зарур. Чунки Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг Мирқотул мафатиҳ китобларда :" Инсоннинг биринчи Ватани жаннат деганлар"
Аллоҳ таоло барчамизни жаннат аҳилларидан айлаб , туғилиб ўсган азиз ва мўътабар Ватанимизни бунданда фаровон, осмонимизни мусаффо қилиб. халқимизни тинч ва осуда айлаб, икки дунё саодатига мушарраф айласин Амин!

Кармана тумани Талқоқ МФЙ маҳалла отинойиси Мамадиёрова Дилором
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш