Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор
Бизларни зулматдан нурга олиб чиқиш учун Пайғамбар юбориб, тўғри йўлга бошлаган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
Ҳаётлари, юриш-туришлари барчамизга намуна бўлган, тунлари кундуздек нурафшон йўлни кўрсатиб берган саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга салоту саломлар бўлсин!
Ислом дини келгач, инсоният билан бирга бутун олам зулматдан нурга чиқди. Табора чўкиб кетаётган ва батамом ғарқ бўлишига оз қолган гўзал аҳлоқлар ва ижтимоий одоблар қутқарилди, қайта тикланди.
Дарҳақиқат, хозирги кунда биз йўлиқаётган кўплаб муаммолар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганиш, эргашиш ҳамда намуна қилиб олиш орқали ечим топади. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бандаларини у зотга эргашишга чақириб:
" Батаҳқиқ, сизлар учун- Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди", - деган. ( Аҳзоб сураси, 21 оят).
Биз отинойилар халқ орасида юриб, давраларда ўтириб- туриб, оилавий муаммоларни ўрганиб, шундай бир хулосага келамизки, қанийди ҳамма Пайғамбаримизни ҳаётларини ўргансалар эди, суннатларини ўқиб, билиб, эргашсалар эди ... Аллоҳ таоло ўз каломида васф қилганидек - барча гўзал хулқлар у зотда намоён эди.
Мен шу қисқа сатрларни ёзиб катта ниятларни қилдим: зора бир мўъминнинг оиласида бўлаётган муаммоларга ечим бўлса, деб. Келинг, Пайғамбаримиз алайҳиссалом оилада қандай бўлган эканлар, у зотнинг оиласи билан ўтказган бир кунларини биргаликда кузатамиз:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда бомдод номозини адо қилгач гоҳида яқинларининг, асосан суюкли қизлари- Фотима розияллоҳу анҳонинг уйларига бориб, неваралари Ҳасан ва Ҳусайнни кўриб келардилар.
Зиёратдан қайтгач, оналаримиздан кимнинг навбати бўлса, ўшанинг уйига борар, уйга кираётганда махсус дуони ўқиб, мисвок ишлатиб, сўнг салом бериб кирардилар. Айрим кунларида рўзадор бўлсалар ҳам оналаримизни хурсанд қилиш учун рўзаларини очиб, таомланар эдилар. Кўпинча ансорий аёллар уйларига диний хукмларни сўраб келардилар, шунда у зот аёлларгаям илм мажлислари ўтиб берардилар. Агар ҳеч ким келмасдан, оналаримиз билан уйда ёлғиз қолсалар Ойша онамиз васфлаганларидек, энг мулойим ва энг карамли бўлар, аҳллари билан кулишиб ўтирардилар. Уларни ёнида ўзларини оддий инсондек тутардилар. Оналаримизга уй ишларида ёрдамлашар, кийимларини ўзлари ямар, қўй-эчкиларини ўзлари соғардилар.
Оналаримиз орасида гоҳида чиқиб қоладиган келишмовчиликларни ҳам ҳазил- мутойиба билан бартараф қилардилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадисларида "Мен сизларнинг орангизда аҳли аёлига яхшилик қиладиганларнинг энг афзалиман ", - деганларини кўпчилигимиз биламиз.
Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар томонлама, яъни оилаларига эътибор бериш, уларни илм- маърифатли қилиш, уларга кўмаклашиш, нафака бериш, шунингдек, эркак зиммасидаги барча маъсулиятларни чиройли адо қилишда умматларига намуна бўлганлар.
Зарафшон шаҳри "Кончилар"МФЙ отинойиси О.Давронова.