"Мавлидун - Набий "
Бизни Ўзининг сўнги элчиси Муҳаммад соллаллоху алайхи васалламнинг умматларидан қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз бўлсин !
Бутун инсоният учун хаётларининг ҳар бир лахзаси ўрнак бўлган пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотларимиз бўлсин !
Азизларим , дўсту ёрларларим мана биз Рабуъул аввал ойи мавлид маросимлари ўказиладиган муборак ой билан юзлашиб турибмиз.
Мустақиллигимиз шарофати билан динимизди ўрганишга, диний адабиётларни нашр қилишга кенг йўл очилиб халқимизнинг диний саводи аста секин ортиб бормоқда
Бизда қадимдан ўтказиб келинадиган, ва бугун ҳам қийматини йўқотмай маърифатни оширишда муҳим ўрин тутиб келаётган анъанавий тадбирларимиздан бири мавлид маросимидир. Сир эмаски, бу тадбирга халқимизнинг мухаббати ўзгача . Бу маросимларда мавлид асарларидан ва сўз усталарининг, мадҳларидан ўқиб суюкли Расулимиз Муҳаммад соллаллоху алайхи васалламнинг таваллуд ойларини тантанали равишда нишонлаш минг йилдан буён давом этиб келмокда. Мавлид ўқишга ўқитишга алоҳида ихлос - ва мухаббат билан ёндашаётган барча мусулмонлар кўпгина савоб ва ажрларга эга бўлмокдалар. Бизда мавлид йиғинларида асосан имом Барзанжийнинг "Мавлид "ларини ўқиш урф бўлган. Ушбу мавлид асари юртимизда жуда ҳам кенг тарқалгани, барчани қизиқтиргани боис, бундан олдин ҳам ўзбек тилига таржима ва шарх қилинган. Аваллари бу асар араб тилида бўлиб кўпинча одамларимиз унинг маъносидан бебаҳра бўлиб қолардилар. Кейинги йилларда ушбу асарни ўзбек тилига таржима қилишга ҳаракатлар бўлиб, xалқимиз унинг мазмунидан озми - кўп хабардор бўлдилар.
Пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо соллаллоху алайхи ва салламнинг хаётлари , ва суннатлари барчамиз учун ўрнакдир.Бу муборак зотни сийратларини билмасдан , Ислом дини ҳақида тасаввурга эга бўлиш мутлақо мумкин эмас.Турли хил оқимларга, ноқонуний гурухларга қўшилиб қолган кимсалар Ислом, Куръон хақида ,Набий алайхиссаломнинг ҳадислари, муборак сийратлари ҳақида хеч нарса билишмайди .
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай мархамат қилади:
" Дарҳақиқат, сизлар учун - Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп зикр қиладиганлар учун Аллоҳнинг Расулида гўзал ўрнак бордир"(Ахзоб сураси,21- оят).
Расулуллоҳ соллаллоху алайхи ва саллам бутун инсоният учун, хусусан мўмин - мусулмонлар учун энг олий !ўрнакдирлар. Саҳобаи киромлар у зот алайхиссаломнинг ҳар бир сўзу амалларини , ҳаракату холатларини диққат билан кузатиб , ёдлаб борганлар ва ўзларидан кейинги авлодларга етгазганлар.
Хижрий тўртинчи- бешинчи асрларга келиб, кишиларда илмга бўлган рағбат ва муносабатлардаги ўзгаришларни сезган айрим уламоларимиз ва мусулмонларнинг амирлари кўпчилик билан ўзаро маслахатлашган ҳолда Росулуллох соллаллоху алайҳи ва салламнинг шахслари ва хаётларини, ва сийратларини яхшироқ ўрганиш ва халққа етказиш мақсадида у зот таваллуд топган рабиъул аввал ойини сийратни ўрганиш мавсуми ўлароқ ўтказишни йўлга қўйганлар.Шундай қилиб , бу ойни Расулуллоҳ соллаллоху алайхи ва салламни яхшироқ таниш, одамларнинг у зот хақларида билимларини ошириш , мухаббатларини сайқаллаш маъносидаги бир маърифий ойга айлантирилди.Шундай экан бу маърифий ойда вақтдан унумли фойдаланиб инсоният тарихидаги энг фасохатли , балоғатли ва олиймақом шеърий асарлар " Мадийхун - Набий" - "Набийнинг мадҳи" дея аталган ,Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мадҳлари ёзилган, шеърлар , салавотлар , Қуръон тиловатию сийратга доир яна бошқа мазмунли сухбатлар билан мавлидлар ўтказсак нур устига аъло нур бўлар эди.
Hабий алайхиссаломнинг сийратлари ўқилган маконлар хонадонлар янада мунаввар бўлади, жамиятимиз янада файзли, баракотли бўлади .
Аллоҳ таоло барчаларимизни бу ойни файзли ўтказишимизда Ўзи мададкор бўлсин!
Учқудуқ туман "А. Навоий" мфй отинойиси М Сафарова.