Бағрикенглик тимсоли

29-12-2017, 07:56 admin Мақолалар 1 389

Бағрикенглик тимсоли

Аллоҳ таоло Одам алайҳис саломни ерга туширган кунидан бошлаб уни ўзининг ҳолига ташлаб қўйгани йўқ. Дунёда саодатли ҳаёт кечиришлиги, ҳамда ўзининг асл ватани бўлган жаннатга қайтиб боришлиги учун қандай кўрсатма, қандай қўлланма керак бўлса ўзининг ҳузуридан уни тушириб турди. Ва пайғамбарлар силсиласининг охиргиси пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни бутун оламларга раҳмат қилиб юборди. У киши олиб келган Ислом дини башарият учун раҳмат дини ҳисобланади. Ҳар бир мусулмон икки дунёнинг саодатига эришиши учун у зотга ергашишлиги лозим.Чунки, у зотнинг ҳаётларида биз учун ҳақийқий ибрат намуналар бордир.Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади “Батаҳқиқ. сизлар учун Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қиладиганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор. (Аҳзоб сураси 21-оят). Аллоҳ таоло ўзининг мукаммал шариъатида илоҳий қонунларни жорий қилди. Ким унга амал қилса, нажотга эришади. Ислом динида барча нарсанинг таълимоти баён қилинган. Жумладан бошқа дин вакиллари билан қандай муомила қилиш лозимлиги ҳам.
Мусулмон киши бошқа динга эътиқод қилувчи кишиларга ёмонлик қилмаслиги, улар билан “Аллоҳ сизларни диний уруш қилмаган ва диёрларингиздан қувиб чиқармаганларга яхшилик ва адолат қилишдан қайтармайди. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўради» (Мумтаҳана сураси 8-оят) оятига мувофиқ муносабатда бўлиши лозим.
Аллоҳ таоло бу ояти каримада мўмин-мусулмонларни бошқа дин вакиллари билан, агар улар мусулмонларга диний адоват ила уруш қилмаса ва уларни сиқувга олиб, ўз диёрларидан чиқариб юборишга уринмаса, яхши алоқада бўлишга буюрмоқда ва уларга нисбатан адолатли бўлишни таъкидламоқда. Ушбу ҳукм Ислом дини нақадар инсонпарвар ва бағиркенг дин эканининг ёрқин далилидир.Чунки бу дин бошқа диндагиларга яхшилик ва адолат қилишдан ҳеч кимни тўсмайди, қайтармайди.
Мусулмон киши бошқа дин вакилларининг ибодатхоналарини ҳурмат қилади, уларнинг диний-ақидавий масалаларига аралашмайди, уларга ноҳақ жабр қилмайди.
Қосим ибн Мухайрама розиёллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладиган ҳадиси шарифда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким аҳли зимма (бошқа дин вакиллари)дан бир кишини ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди. Албатта, унинг ҳиди етмиш йиллик масофадан келиб туради», дедилар ». (Насаий ривояти.)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа бир ҳадиси шарифида
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир аҳдлашган (ғайридин) кишига зулм қилса ёки унинг ҳаққини поймол этса ёхуд уни тоқати етмайдиган нарсага мажбур қилса ёки ундан ўз розилигисиз бир нарса олса, қиёмат куни мен ўша одамнинг хусуматчиси бўламан», дедилар». (Абу Довуд ривояти.)
Пайғамбаримиз алайҳиссалом Мадинага ҳижрат қилганларидан сўнг, у ердаги яҳудий қабилалар билан аҳднома туздилар, улар билан тинч-тотув ва жамият манфаати учун ҳамкорликда яшаш асосларини белгилаб, унга амал қилиб яшадилар.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом бошқа дин вакиллари билан яхши муносабатда бўлар, уларга гўзал муомала қилар эдилар. Жумладан, уларга ҳадялар бериб, улар томонидан қилинган ҳадяларни ҳам қабул қилар эдилар.
Албатта хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мусулмонликни даъво қиладиган ҳар бир киши бошқа дин вакилларига нисбатан самимий бўлишлиги, уларнинг ибодатларини камситмаслиги ва ибодатхоналари ва ўзларига зиён етказмаслиги зарур бўлади. Ҳозирги кунда давлатимиз тамонидан бошқа миллат ва дин вакилларининг ҳуқуқлари қонунларимиз билан кафолатланиб қўйилганлигини эсда тутмоғимиз лозим бўлади.

Хатирчи туман «Ислом нури» масжиди имом хатиби: Рахмонбердиев Абдуғаффор

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш