Мазҳабсизлик ва унинг салбий оқибатлари.

23-07-2023, 22:56 admin Мақолалар 154

Мазҳабсизлик ва унинг салбий оқибатлари.

Сохта салафийлар томонидан илгари сурилаётган масҳабсизлик ғояси ислом шариатини тўғри тушунишга хавф солаётган ғоялардан биридир. Ислом фиқҳининг алохида соха сифатида шаклланиши ҳамда фиқхий масҳабларнинг ривожланиши айнан шариатни тўғри тушуниш сохта салафийлик мафкўрасига кўра фиқхий масҳаблар томонидан ишлаб чиқилган даражалар шариатни тўғри тушуниш ва тадбиқ қўлланмаси сифатида тан олинмайди тўғридан тўғри шариат ахкомларини амалга татбиқ этиш энг тўғри йўлдеб ҳисоблайди.
Сохта салафийлар илгари сўраётган масҳабсизлик ғояси ўтган минглаб олимларнинг меҳнатларини, қанча машаққат билан умр сарфлаб яратилган ноёб манбаларини бекорга чиқаради. Асрлар давомида барча мусулмонлар амал қилиб келган аньаналар нотўғри, шунча мусулмон адашган екан, деган хулосага олиб келади. Энг аянчлиси, мусулмонларни бирлаштириб, жамлаб турган тўғри йўлга путур етказади. Бунинг натижасида эса, мусулмонлар орасида ўзаро фитна ва парокандалик юзага келади. Бу тарздаги масҳабсизликка чақириқ масҳаблар моҳияти ва қийматини умуман билмасликдан келиб чиқади. Гарчи масҳаблар 4 та бўлсада, улар ягона аҳли сунна вал жамоанинг йуналишлари сифатида эьтироф қилинади ва мусулмон умматини жамлайди. Зеро, Пайғамбар (алайҳиссалом) шундай марҳамат қиладилар:”Аллох умматимни бирор залолатга жамламас”. Яна бир ҳадисда “Мусулмонлар яхши деб билган нарса Аллоҳнинг ҳузурида ҳам яхшидир”–дейлган. Биринчи хижрий асрнинг эккинчи ярми ва эккинчи хижрий асрда ислом дини дунё бўйлаб, турли минтақаларга тарқалди.Турли араб бўлмаган ҳалқлар ҳам мусулмон бўлдилар. Шундай қилиб, жамиятда аста секин кишиларга диний ҳукумларни ўргатадиган, уларнинг саволларига жавоб бера оладиган, муайян илмларга эга инсонларга эҳтиёж тобора ортиб борди. Шу тариқа турли диёрларда олимлар етишиб чиқа бошладилар. Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Шофеий ва Имом Аҳмадлар бугунги кунда ҳам мавжуд бўлган тўрт фиқҳий масҳабга асос солдилар.Улар ибодатлар ва бошқа барча масалаларни Қуръони карим ва ҳадиси шарифга кўра маълум қоидаларга солиб чиқдилар. Манбанинг бойлиги ва Расулуллоҳ (алайҳис-салом) нинг айрим вахтларда бир амални турлича бажарганлари, бир масала бўйича турлича тасарруфлари ҳақидаги ҳадис ва хабарлар, ривоятлар, бу олимларнинг ишларида ҳам маълум жузъий фарқларни пайдо бўлишига олиб келди. Шунингдек, турли минтақалардаги шароитларнинг турличалиги, шариат масалаларида табиий тафовутларни юзага келишига асос бўлди. Мaсалан, шофеий масҳабида таҳоратдан сўнг юз қўлни артмаслик афзал бўлса ханафий мазҳабида артиш афзалдир. Бу ўринда мазҳаблар тарқалган ҳудудлардаги иқлим шароити ҳам эътиборга олинган. Бинобарин, Расулуллоҳ (алайҳис-салом)дан икки ҳолатни ҳам тасдиқловчи ривоятлар етиб келган. Юқорида зикир этилганидек, жузъий масалаларда ихтилоф қилингани билан, тўрт сунний мазҳабда исломнинг асосий масалалари бўйича ихтилoфлар йўқ. Мазҳаблар ўртасидаги фарқлар намоз ибодатида кўпроқ кўзга ташланади, намозда тик турганда қўлни боғлаш шакли, такбирларда қўлни кўтариш, имомга иқтидо қилганда “Фотиҳа”ни ўқиш ёки ўқимаслик ва бошқалар. Бу каби фиқҳий масалалардаги ҳадисларга асосланишдаги турличалик масҳабларда жуда кўп кузатилади. Бинобарин, уларнинг барчалари ҳадисларни танлашда турлича ёндашувга таянадилар. Ҳанафийлик мазҳаби асосчиси Абу Ҳанифа ҳам ҳадисларга мурожаат қилишда ўзига хос йўл тутган. Ривоятга кўра Абу Ҳанифа билан Авзоий суҳбатлашганда, Авзоий унга “Нима учун рукуьда қўлингизни кўтармайсизлар”, деб савол беради. Абу Ҳанифа “бу борада Муҳаммад(алайҳис салом)дан саҳиҳ ҳадис келмаган”- деб жавоб беради. Ҳозирги кунда ҳали ҳам юртдошларимиз орасида билиб билмай мазҳабсизлик ғояси таъсирида юрган кишиларнинг мавжуд бўлиши, бу ғоянинг бузуқ моҳиятини халқимизга тушунтириб бериш, хусусан, халқимиз азалдан амал қилиб келаётган ҳанафий мазҳабининг аҳамятини халқимизга, ёшларимизга тўғри тушунтириб бориш заруратини тақозо этади. Аллоҳ таоло ҳар бир бандасига ато этган неъматларига шукур қилишга ва синов учун етган барча мусибатларига сабир қлишни насибу рўзи айласин.


Навбаҳор тумани, “Уч тут” жомий масжиди
имом ноиби Элмурод Холов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш