БИЗ ТЎҒРИ ДЕБ ДАЪВО ҚИЛАЁТГАН СОХТА САЛАФИЙЛАР АСЛИДА НОХАҚЛАР

19-03-2022, 00:16 admin Мақолалар 441

БИЗ ТЎҒРИ ДЕБ ДАЪВО ҚИЛАЁТГАН СОХТА САЛАФИЙЛАР АСЛИДА НОХАҚЛАР
Минг афсуслар бўлсинки, бугунги кунда муқаддас ислом номидан турли оқимларнинг ўзларини ҳар хил исмлар билан номлаб олиб, гўё ҳақ йўлни даъво қилаётган, аслида эса ғаразли мақсадларни кўзлаган ниқоб остидаги адашган фирқалар кўпаймоқда. Ана шундай оқимлардан бири “Сохта салафийлар” ҳисобланади.
“Сохта салафийлар” Такфир (куфрда айблаш) масаласини доим илгари сурадилар. Инсонларни куфр билан айблашни ҳаётий одатларига айлантириб олганлар. Ваҳолангки бу иш билан инсон ҳеч қандай савоб топмайди. Аслида мусулмон бошқа мусулмонни куфрда айблаши мумкин эмас. Ҳанафий мазҳаби уламолари қуйидаги ҳадисни далил қилиб келтирадилар:
Имом Абу Довуд (раҳматуллоди алайҳ) Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилади: Пайгамбар (соллаллоду алайди васаллам): “Уч нарса имоннинг аслидандир. “Ла илаҳа иллоллоҳ” деган кимсага тегмаслик, уни гуноҳи туфайли кофир демаймиз, амали туфайли исломдан чиқармаймиз”, — дедилар. (Абу Довуд ривояти).
Ушбу ҳадиси шарифда мусулмон инсон бошда диндошларига нисбатан қандай муносабатда бўлиши борасида аниқ тавсия берилмокда. Яъни, ҳақиқий мўмин бошқа муъмин биродарини гуноҳи туфайли кофирга чиқармаслиги, қилган амали сабабли унга мўъмин эмас, деган сўзни айтмаслик лозимлиги уқдирилмоқда.
Аллоҳ Ҳақ Субҳанаҳу ватанимиз ёшларини бундай нодонларнинг даъволарига эргашишдан ўз паноҳида асрасин.

Навбахор тумани «Ғойиб Ота» жомеъ масжиди имом хатиби: Салим Темиров
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш