Диндан чиқиб кетишга олиб борувчи амал.

7-06-2021, 13:58 admin Мақолалар 480

Диндан чиқиб кетишга олиб борувчи амал.

Ислом дини мохиятини тўғри тушунишга хавф солаётган хатарли омиллардан бири бу-мазҳабсизликдир. Мазҳабсизлик мутаассиб оқимлар томонидан сурилаётган ғоя бўлиб умр мобайнида барча мусулмонлар амал қилиб келган анъаналарни нотўғри топиб, мусулмонларни адашганга чиқаради. Энг аянчлиси мусулмонларни жамлаб бирлаштириб турган йўлга путур етади натижада улар орасида парокандалик ва тараққиётда тўхташ юзага келади. Суриялик машхур уламо Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий “Мазҳабсизлик диндан чиқиб кетишга олиб борувчи кўприкдир”-деб таъкидлаган. Пайғамбаримиз (с.а.в.) хаётларининг охирига келиб турли юрт қабила одамлари динни қабул қила бошладилар. Ёш сахобийлар ўзларидан аввалги сахобийлардан, янги мусулмонлар аввалги мусулмонлардан шаръий масалаларни ўргана бошлашди. Жамиятда секин-аста диний хукмларни ўргатадиган, саволларга жавоб бера оладиган, муайян илмга эга бўлган инсонларга эхтиёж орта бошлади. Шу тариқа бу борада олимлар етишиб чиқа бошлашди. Имом Абу Ханифа, Имом Молик, Имом Шофеий, Имом Аҳмадлар тўрт фиқхий мазҳабга асос солдилар. Манбаларнинг бойлиги Расуллуллоҳ солаллоху алайхи вассаллам бир амални турлича бажарганликлари, олимларнинг ишларида маълум жузъий фарқларнинг келиб чиқишига сабаб бўлди. Яна турли минтақалардаги шароитларнинг хилма-хиллиги шариий масалаларда хилма-хилликга олиб келди. Мисол учун шофеий мазҳабида тахоратдан сўнг юз-қўлларни артмаслик афзал бўлса, ханафий мазҳабида артишлик афзал бўлиб хисобланади. Демак, мазҳаблар тарқалган худудларда иқлим шароити ҳам ҳисобга олинди. Бунда ҳар иккала холатни ҳам тасдиқловчи ривоятлар етиб келган. Тўрт жузъий масалаларда фарқ бўлса ҳам тўрт мазҳабда исломнинг асосий масалалари бўйича ихтилоф йўқ, чунки ҳар бир мазҳаб асосчиси сўзини қатъий далил асосида исботлаган. Мазҳабсизлик ғояси миллатни орқага тортиш, қолоқликка махкум қилиш, тараққиётдан четга чиқиб қолишга олиб келади. Сохта салафийлар ўз ғоясини инкор этган давлат ва ахолига Қуръон оятларини қурол сифатида ишлатади. Оятларни бузиб ўзича талқин этади. Бу борада Қуръони каримда шундай деб мархамат қилинади. “Аллоҳ нозил қилган нарса (оятлар) билан ҳукум қилманглар. Ана ўшалар кофирлардир” (Моида сураси 44-оят). Сохта салафийлар мусулмонларни “Дор-ал-Ислом”га ҳижрат қилишга тарғиб қилишмоқдалар. “Дор-ал-Ислом” яъни “Ислом диёри” мамлакатлари деган маънони англатади. Пайғамбаримиз саллоҳу алайхи васаллам ўз юртларида эмин-эркин яшаш ва ислом арконларини тўлиқ адо этишликка имкон қолмаганлиги учун ҳаётларига тажовуз бўлганлиги сабабли ҳижрат қилишга мажбур бўлганлар. Бизнинг мамлакатимизда эса Виждон эркинлиги таъминланган бўлиб, ҳеч ким динда мажбурланмайди, бирор бир маракага тўсқинлик қилинмайди. Барча амаллар тўла-тўкис бажарилаётган осойишта юртни ташлаб қирғин барот қонли жанглар олиб бораётган юртларга ҳижрат қилишлик умуман мантиққа тўғри келмайди. Шундай экан бизнинг мамлакатимизда ҳижратга умуман эхтиёж йўқ. Ҳижратдан яна бир мақсад имонини асраб қолиш экан, гул ёшлар ўз тинч диёрларини ташлаб кетиб уруш қилишлик учун чет мамлакатларга бориб харбий тайёргарлик ўтмоқдалар. Улар ўзларини буткул жамиятдан ажратади, барча либос зийнатлардан воз кечиб, хатто давлат идорасида ишлаб турган ишларидан бўшайдилар. Улар буларни барчасини шайтоний ишлардан деб хисоблашади. Ислом дини эса жамиятдан ажралмай туриб унинг ривожи учун, тараққиёти учун, Ватан деган муқаддас туйғуни қалбда асраб унинг ривожи, осойишталиги йўлида ўз хиссасини қўшишга чақиради. Бундай амаллар Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг суннатларидандир. Шундай экан, “Дор-ал-Ислом” тушунчасини англаб етмаган ёшларимиз жаннатмакон юрт тинчлиги, осойишталиги ва равнақи йўлида комил инсон бўлиб хизмат қилишлари шариатимизнинг асосий кўрсатмаларидан бири бўлиб хисобланади.



Навоий вилояти бош имом хатибининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш