Гўзал хулқ- инсон зийнати.

20-07-2023, 15:05 admin Мақолалар 236

Гўзал хулқ- инсон зийнати.
Аллоҳ -Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Унинг " Асмои хусно" си (гўзал исмлари ) бордир. Тоҳа сура 8-оят. Дарҳақиқат Аллоҳнинг Ўзи ҳам исмлари ҳам гўзалдир. У гўзал юзли, гўзал қалбли, гўзал хулқли инсонларни севади. Аллоҳ Таоло севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга сано айтиб, Қалам сура 4- оятда шундай марҳамат қилади; "Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз"! Ҳазрати Ойша онамиз; " Аллоҳ Расулининг хулқлари Қуръон эди"- деганлар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам; " Гўзал хулқ сен билан қариндошлик ришталарини узганларга кенгроқ ва раҳм шафқатлироқ бўлишинг , сендан яхшиликни аяганларга яхшилик қилишинг ва сенга зулм ўтказганларни авф этишингдир ". "Мен гўзал хулқларни охирига етказиш (яъни, энг гўзал ахлоқ қандай бўлишини амалда кўрсатиш ) учун юборилдим. " " Қиёмат куни амаллар тарозида тортилганда энг афзал, энг оғир тош босадигани - Аллоҳдан қўрқув ва гўзал хулқдир." " Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳдан қўрқ . Қилган ҳар бир ёмон ишинг орқасидан, уни ювадиган бирор бир яхшиликни эргаштир ва инсонларга нисбатан гўзал хулқ ила муомила қил" - деб марҳамат қилганлар. Демакки фарз бўлган намозларни ўқиб, рўза тутиб хатто нафлларни ҳам адо этиб, узлуксиз ибодатда бўлсакда , атрофимиздаги инсонларни дилини оғритишда давом этсак , ҳеч қачон Аллоҳ розилигига эриша олмаймиз . Инсонни зийнатлаб улуғловчи, уни икки дунё саодатига эриштирувчи амал -бу инсонни одоби, аҳлоқи , гўзал хулқдир. Гўзал аҳлоқ соҳиби бўлиш учун ҳар куни ўз-ўзимизни феълимизни , хулқимизни ислоҳ қилишимиз , нафсимизни аёвсиз жазолашимиз зарур. Яъни ёмонликка яхшилик билан жавоб беришимиз. Дилимизни оғритиб, ҳақорат қилганларга инсоф сўраб дуо қилишимиз. Бизни ғийбат қилганларга, ҳақимизни еб, хўрлаганларга сабр қилиб хурсанд бўлишимиз керак. Чунки Қиёмат кунидаги ҳисоб -китоб кунига озуқаларимиз жамланаётганига ишонишимиз керак. Фурсатни бой бермай истиғфор, зикр қилишда бардавом бўлиб дуо қилайлик. Илоҳим Аллоҳим барчамизни тақво, сахийлик, ақл ва гўзал хулқ билан зийнатласин.
Амин...

Навоий шаҳар Дўстлик МФЙ ва Олтин водий МФЙ отинойиси Ш.Ю.Сувонова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш