Мўминнинг зийнатидир ҳусни - хулқ

9-09-2019, 07:15 admin Мақолалар 1 250

Аллоҳ таоло, суюкли пайгамбарига хитоб килиб шундай дейди: “Албатта, сиз буюк хулқ узрадурсиз” (Қалам сураси 4 -оят).
Биламизки, инсоннинг зийнати, гўзаллиги унинг ташқи кўринишида ёки бойлиги, насл насабида эмас, балки унинг чиройли одоби, ҳусни - хулқидадир.
Одоб нима, одоб бу – бир инсоннинг хулқ – атворидаги нафосат, нозик дидлилик, қалби покизалик ҳамда тилидан келадиган хуш сўзларининг ҳам дилидан келиши. Қайси асрга, замонга қараманг, дини ва ирқидан қатъий назар яхши хулқли, олийжаноб, ширин сўз, гўзал фазилатли инсонлар жамиятнинг кўрки, одамларнинг аълоси бўлиб келган.
Инсоннинг одоби қанчалик комил бўлса, унинг хулқи шунчалар гўзал, дарожоти эса шу қадар юқори бўлади. Аслини олганда эса, чиройли одоб, ҳусни - xулқ инсонга берилган энг улкан неъматлардан бири ҳисобланади. Баъзида инсонларнинг аксарияти илмий савияси, насл – насаби, келиб чиқиши, бойлик – давлати билан фахрланиб, шулар билан ғурурга берилади, афсуски, инсон ушбулар билан комилликка етиша олмайди. Чин инсонга зийнат бўладиган, уни ҳар жойда даражасини кўтариб, обрўсини сақлайдиган ягона бойлик бу – ўша ҳусни хулқдир. Хулқи гўзал бўлмаган, одоби бўлмаган инсон ҳаётда кўп адашади, айнан шулар йўқотишларга кўпроқ учрайдилар. Инсон, энг аввало, илм олиб, одобли бўлиб, одамларга яxшилик қилишга ҳаракат килмоғи керак. Бир инсон учун энг катта фаҳр бу - илм ва одобдир. Бу иккисидан-да юксак фазилат бўлиши мумкин эмас.


Юсуф ибн Асбот дейдилар: “Гўзал хулқнинг ўнта белгиси бор:
-зиддиятнинг камлиги,
- чиройли адолат,
- хато изламаслик,
- ёмон феъл ё амални сезиши билан дарҳол уни яхшилашга киришиш,
- кечиримли бўлиш,
- азиятларга чидаш,
- нафсини маломат қилиш,
- ўзганинг эмас, ўзининг айби билан чегараланиш,
- каттаю кичикка очиқ юзли бўлиш,
- ўзидан хоҳ паст, хоҳ баланд мавқели кишига хушмуомала бўлиш.

Бир саҳиҳ ҳадисда айтилишича, охиратда инсонларга энг фойда келтирадиган, тарозида эн оғир босадиган амал ҳам айнан хусни – хулқ, одоб – ахлоқ, ҳаё экан.
Буюк Роббимиз бизни ҳам хулқимизни гўзал қилиб, айнан одоб – ахлоғимиз, хулқимиз билан даражамизни юксакларга кўтарсин, амин

Карамана тумани бош отинойиси Ф.Мирзаева
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш