"Ҳусни хулқ ва чиройли муомила".
Ҳусни хулқли киши деб очиқ юзли чиройли муомилали , кечиримли, оғир- босиқ , ўзгаларга фойдаси тегадиган , беозор , ҳаёли, иболи, ростгуй ва мана шунга ўхшаш яхши ҳислатларга бой кишиларга айтилади.
Кимдир хафа бўлиб ва нимадандир тушкунликка тушиб турган вақтида, ўзини ширин сўзи ва гўзал хулқи билан у кишини мана шундай ҳолатдан чиқариб кўнглини кўтариш ҳам ҳусни хулқлиликга киради.
Динимизда гўзал хулқ соҳиб ва соҳибаларига катта ажру савоблар ва юксак мартабалар ваъда қилинган .
Гўзал хулқ жаннатга киришга сабабдир. Ана шу юксак мартабага эришиш учун, яъни жаннатга етишиш учун ҳусни хулқли бўлайлик. Теварак атрофимиздагиларга , ўз яқинларимизга , қўни қўшниларимизга ва барча - барчага силаи раҳимда ва ҳусни хулқда бўлайлигу, ҳеч бирларини кўнглини оғритмайлик.
Ҳусни хулқ - ажр савобларни кўпайтириб берилишига сабабдир. Бу хақда Расулуллох ( соллаллоҳу алайҳи васаллам) бундай деганлар: "Албатта , мўмин ўзининг , ҳусни-хулқи ила Рўза тутувчи ва бедор бўлувчининг даражасини топади."
( Имом Абу Дрвуд ривоятлари).
Шундай экан, киши ҳусни-хулқли бўлиши учун аҳли илм ва солиҳ зотларни суҳбатлардан баҳраманд бўлиши ва уларни одоб- ахлоқларидан ўзига намуна олиши лозимдир. Бу хақда Ибн Ваҳб( розияллоҳу анҳу ) шундай деганлар: яъни:" Имом Моликнинг илмларидан кўра, у зотнинг одобларидан ўрганганимиз кўпрок бўлади "
(" Сияру аъломин нубало" китоби.)
Демак азизларим, ҳусни-хулқли бўлишимиз учун кўп илм аҳллари билан суҳбатда бўлишимиз ва улардан ҳам илмни, ҳам ҳусни хулқлиликни , одоб аҳлоқларини ўрганганишимиз лозимдир.
Инсоннинг илми- амали кам бўлса ҳам ҳусни-хулқи чиройли бўлсин азизларим. Барчамизни қалбимизни имон ва ислом билан гўзал , ҳусни-хулқ билан безатсин Аллоҳим , илму аммалларимизни зиёда қилиб ўзи паноҳида асрасин.
"Дўстлик" МФЙ отинойиси Г. Нафасова.