Ватанни севмоқ иймондандир

20-01-2023, 22:40 admin Мақолалар 472

Ватанни севмоқ иймондандир
(Ҳадисдан)
“ Инсон ўз ерини ундаги нарсалар билан, гарчи у жой одам яшамайдиган саҳро бўлса ҳам севади. Ватанни севмоқлик қалбдаги асл туғма табиатдир. Туғма табиат инсонни яшаб турганида хотиржам, ундан йироқда бўлганида соғинадиган, унга ҳужум қилинганида уни ҳимоя қиладиган, унга ҳурматсизлик қилинганида ғазабланадиган қилиб қўяди”.
(М.Ғаззолий)
Ватан ҳимоячилари Аллоҳнинг амрини адо этаётган, ҳавас қилинадиган инсонлар. Пайғамбаримиз Расулуллоҳ бир ҳадисда шундай деганлар: “Икки кўз (соҳибига) дўзах олови тегмайди. Бири тунда Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган кўз. Иккинчиси: Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилган кўз”. (Имом Термизий ривояти)
Мусулмон киши Аллоҳ таоло уни Ер юзини обод қилиши учун ўзига ўринбосар қилиб қўйганини ҳис қилганида Ватанига муҳаббат қўяди ва ер юзини обод қилиш унинг бурчи эканини яхши билади. Зеро, Қуръони Каримда : “...У сизларни ердан пайдо қилиб сизларни уни обод этувчи этди”. (Ҳуд сураси 61-оят) Ушбу ояти каримадан шу нарсани билиш мумкинки, ҳар бир инсон бу дунёга келган экан, ўзининг она тупроғини обод қилиши лозим.
Аллоҳ ўзи севган бандаларига амрига итоат қилиш неъматини беради. Мана шу берилган неъматларга шукрона келтириб, юртимиз равнақига ҳисса қўшиб яшашлик барчамизга насиб этсин.

Навбаҳор тумани Чорбоғгузар маҳалла отинойиси: С. Жумаева


скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш