Ватанни севиш иймондандир.
Аллоҳу субҳанаҳу ва таъла (Ҳужурот сурасининг 13 оятида:»Эй инсонлар ! Дарҳақиқат биз сизларни бир эркак (одам)ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ,ҳамда бир –бирларингиз билан танишишларингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (илатлар қилиб қўйдик”),-деб марҳамат қилган .Аллоҳ ўз қудрати билан Одам ато ва унинг жуфти момо ҳаввони яратиб,улардан туғилган зурриётларни ер юзига тарқатди.Ер юзига тарқалган зурриётлар уруғлар ,қабилалар,миллатлар ва элатларни ташкил этиб, туғилиб киндик қонлари тўкилган жойларни ўзларининг масканлари ,Ватанларга айлантириб олишди.Инсон қаерда туғилса,ўша ер унинг учун қадри бебаҳо Ватан ҳисобланади.Дунёнинг энг ривожланган гўзал масканлари ҳам туғилиб ўсган тоғу-тошларига,саҳросига тенг кела олмайди.Дунёнинг турли –туман бурчакларига бориб илм олса ҳам,хунар ўрганса ҳам ,тижорат сафарига чиқса ҳам ,хатто муборак Ҳаж ибодатини адо этса ҳам ,Қайси ниятда сафар қилишидан қатъий назар ,ўзи туғилиб ўсган жойини қумсайди,соғинади,хатто тушларида кўради.Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу билан Мадинаи-Мунавварага ҳижрат қилиб кетаётганларида Маккадан чиқаётиб,орқаларига ўгирилиб,(Эй Макка! Агар қовмим мени сендан чиқиб кетишга мажбур қилмаганда ,ҳеч ҳам ўз ихтиёрим билан сени ташлаб кетмаган бўлардим).Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бу сўзлари билан Ватанни қанчалик севишларини ,уни соғиниб яшашларини билдирдилар.Демак,Ватанни севиш ,уни соғиниб яшаш инсон табиатида мавжуд бўлган бир нозик ҳис-туйғу экан.Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ватанни севмоқ иймондандир “,-деган сўз вужудга келди.Демак ,Ҳар бир имонли киши Ватанни севиши,ардоқлаши,унинг ривожланиб гуллаб яшнаши учун қўлидан келганча ўз ҳиссасини қўшиши ,унинг сарҳадларини молию жони билан ҳимоя қилиши лозим бўлади.Акс ҳолда ёвуз кучлар унинг бойликларини талаб,ўзлаштириш учун турли хийла найранглар билан юртга бостириб кириб ,унинг азиз халқини хору-зор ,йигит –қизларини қулу-чўрига айлантиради .Иймонли киши учун Ватанни душманлар қўлида кўришдан ортиқроқ хўрлик бўлмайди .Шунинг учун ҳам Ватан ҳимояси йўлида ,қўлига қуролни олиб жангга чиқмоқлик ҳар бир мусулмоннинг гарданига фарз бўлади.Халқ бошига оғир кун келиб,Ватан тақдири ҳал бўлаётган пайтда ўз жонии сақлаш учун Ватанни ташлаб қочиш ,Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган иш бўлиб,Аллоҳ ундай кимсалар тўғрисида Анфол сурасининг 15-16 оятларида:”Эй мўминлар кофирарнинг лашкарига дуч келганингизда душман ададининг кўплигини кўриб “уларга орқа ўгирманглар “яъни қўрқиб қочманглар .Кимки ўша уруш кунида жанг йўсинини ўзгартириш ёки бошқа бир гуруҳ (мусулмонларига )қушилишдан ташқари ҳолатларда уларга (кофирларга)орқа ўгириб қочса, Бас, у Аллоҳ тарафидан бўлган ғазаб билан кетибди,ва унинг жойи жаҳаннамдир.Нақадар ёмон оқибата!) деб марҳамат қилган .Ватан ва дин ҳимояси ҳар бир мусулмон фарзанди гарданидаги бурчдир.У ўз Ватанини ҳимоя қилмаса ,юрти мустамлака ,дини поймол,хотин бола чақаси қул ,ўзи эса Аллоҳнинг лаънатига қолиб жаҳаннам азобига гирифтор бўлади.шунинг учун ҳам она-Ватан ҳимояси ,дин ҳимояси ,миллат фаровонлиги йўлида жон берган кишиларга жаҳидлик мақоми берилган .Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:”Кимки молини ,жонини ,динини,Ватанини ва аҳлини ҳимояси йўлида ўлдирилса,у шаҳиддир “,-деганлар.Демак миллатнинг соғ-омон бўлиши учун Ватанпарвар ,фидойи инсонлар керак экан,ёшларимиз ҳам ҳамиша Ватан хизматида камарбаста бўлишини уйлаши керак.Биз Ватанимиз Ўзбекистонни кўз қорачиғидек асраб авайлашимиз,тинчлик хотиржамликнинг бардавом бўлишини Аллоҳдан сўраб ҳамиша дуо қилишимиз керак .Азизларим ,дин инсонларнинг қонини тўкишга эмас,балки дунё ва охиратларини обод қилиш йўл-йўриқларини ўргатадиган адолатли илоҳий қонундир.Дин инсонларни Ватанга муҳаббат ,садоқатга тўғрисўзликка,меҳр оқибатга ,раҳм шавқатга,раҳбарларга итоат этишни,иттифоқликка чорлайди.Дин одам ўлдиришдан ,бошқаларнинг обрўсини тўкишдан ,ғийбати буҳтондан ,Ватан ва халққа хиёнат қилишдан қайтаради.Ҳар бир ишни холис ,яхши ният билан Аллоҳ розилиги учун амалга оширади,халқ манфаатини ўз манфаатидан устун қўяди.Биз ҳам она –Ватанимизни гуллаб яшнаши,ободу-фаровон бўлиши йўлида бор кучу ғайратимиз барча билимимизни сафабар этайлик.Аллоҳ таборока ва таъла барчамизга куч қувват ато айлаб ,юртимизни барча ер ва кўкдан бўладиган балолардан ,ёмон кўзлардан ўз паноҳида асрасин!.
Навоий шаҳар” Хончарбоғ” МФЙ отинойиси : Қулбобоева Мавлуда.