“Жаннат башорати берилган ўнликдан бири қолганларининг фазилатлари”.

20-07-2023, 01:16 admin Мақолалар 146


“Жаннат башорати берилган ўнликдан бири қолганларининг фазилатлари”.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату дурудлар бўлсин.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тоғолари Саъд ибн абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг фазилатлари , шахсиятлари босиб ўтган ҳаёт йўллари билан танишиб чиқамиз Саъд ибн абу Ваққос исломга биринчи бўлиб кирганлардан ҳисобланади.Саъд ибн абу Ваққосни биринчи бўлиб Абу Бакр розияллоҳу анҳу бошлаб олиб келганларва исломга келганларидан кейин “Мен учинчи мусулмон бўлдиим”-деб уйлаганлар.Уламоларимиз уҳақидаги маълумотларнинг ҳаммасини диққат билан ўрганиб чиқиб “Саъд ибн абу Ваққос еттинчи рақамли мусулмонлар”-деган хулосага келганлар.Тарихчиларимиз қилган ривоятларда Саъд ибн абу Ваққос розияллоҳу анҳу исломга қандай кирганларини қўйидагича васф қиладилар”Исломга киришимда уч кун илгари тушимда ўзимни қатма –қат зулматларнинг ичида қолганимни кўрдим, унинг тўфони ичида типирчилаб турганимда ,бирдан менга нур ой нур сочиб қолди. Мен у томон юрдим.Кўз олдимда ул ойга мендан олдин борганларни кўрдим.Зайд ибн Хориса , Али ибн Толиб ва Абу Бакр Сиддиқни кўрдим:”Уларга бу ерга қачон келдингиз?”-дедим.”Бу соатда “-дедилар.Эрта билан менда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яширин равшда Исломга яширин равшда чақараётганлари ҳабари етди.Шунда Аллоҳ менга яхшиликни ирода қилганини, мени зулматлардан нурга чиқаришини ирода қилганини билдим,онам исломга кирганимни эшитиши билан тўпалон қилишни бошлади.Мен унга яхшилик қиладиган ва маҳбуб йигит эдим.”Эй она ундай қилманг мен барибир ўз динимдан қайтмайман”-дедим.Барча янги мусулмонлар каби Саъд ибн абу Ваққос ўз исломларини эълон қилишлари билан дин йўлида синовга дучор бўлдилар.Саъд ибн абу Ваққосга нисбаттан у кишини оналари маънавий азоб берган энг азиз киши бўлмиш она “Динингдан қайтмасанг,сенга гапирмайман ,ўзим еб ичмайман “,-деб туриб олиши ўғил учун энг оғир маънавий азоб бўлиши турган гап .Саъд ибн абу Ваққос яхшилик қилишда бардавом бўлдилар ,чунки Аллоҳ таолонинг “ ва Уларга бу дунёда маъруф ила соҳиб бўл “-деган қавлига биноан , Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига оналарига яхшилик қилишда бардавом бўлишни амр қилган эдилар.(Агар улар сени ўзинг билмаган нарсани менга шерик келтиришинга зўрласалар , бас уларга итоат этма Анкабут сураси 8-оят).Ҳижратдан кейин бўлган барча ишларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида турганлардан бири Саъд ибн абу Ваққос бўладилар.У киши машҳур чавандоз ,Баҳодир жангчи бўлиши билан бирга уста камонча мерган ҳам эдилар.Саъд ибн абу Ваққос розияллоҳу анҳу Уҳуд уруши куни ўзларига фаришта ёрдам берганлиги ҳақида қўйидаги гапларни айтар эдилар.”Уҳуд куни ўқ отсам уни менга ўзим танимайдиган оқ кийимли чиройли одам қайтариб олиб берар эди. Мен у фаришта бўлса керак деб уйладим.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг ҳақларига: Аллоҳим !унинг ўқини ўткир қилгин дуосини мақбул қилгин ва бандаларига маҳбуб қилгин,-деб дуо қилганлар.Саъд ибн абу Ваққос розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга:” Эй Аллоҳнинг росули , дуо қилинг мени дуоси қабул бўладиганлардан қилсин”-дедилар шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам :”Эй Саъд таомингни ҳалол қил, дуоси қабул бўладиган бўласан Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот билан қасамки, бир одам ҳаром луқмани қорнига ташласа ,Аллоҳ унинг дуосини қирқ кунгача қабул қилмайди.Қайси банданинг гўшти ҳаромдан ва рибодан ўсса , унга дўзах муносибдир,”-дедилар сўнгра эса қўйидаги ривоятда келадиган дуони қилдилар (Росулуллоҳ С.А.В :Аллоҳим қачон Саъд сенга дуо қилса қабул айлагин дедилар.Саъд ибн абу Ваққоснинг қиличлари ,найзалари ва ўқлари каби дуолари ҳам ўткир бўлди.Укиши қачон дуо қилсалар Аллоҳ таоло дуоларини қабул қиладиган бўлди ,Саъд ибн абу Ваққоснинг жанозаларига Марван ибн Ҳакам ўтди.У кишини пок жасадлари жаннатул Вақийъга дафн этилди.Жаннат башорати берилган ўнликдан охири вафот этганлари Саъд ибн абу Ваққос эдилар.Аллоҳ таоло Саъд ибн абу Ваққосдан ўзи рози бўлсин.
Навоий шаҳар Умид қўрғони “Хончорбоғ”мфй отинойиси Қулбобоева Мавлуда. 


скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш