“Жаннат башорати берилган ўнликдан бири Толха ибн Убайдуллоҳ”.

14-07-2023, 00:00 admin Мақолалар 148

“Жаннат башорати берилган ўнликдан бири Толха ибн Убайдуллоҳ”.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламга саловоту дурудлар бўлсин Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.”Бундай улуғ шарафга фақатгина саноқли кишилар сазовор бўлиши мумкин,Ушбу ҳолатда эса чориёрлардан бошқа фақатгина уч киши Пайғамбар с.а.в билан бирга” Хиро” тоғига чиқиш, у тоғ қимирлаши ва Росулуллоҳ с.а.в дан ўзларининг шаҳид бўлишлари ҳақида башорат эшитиш бахтига сазовор бўлган эканлар.Хўш ушбу улкан саодат саҳобларидан бири бўлмиш:Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг фазилатлари. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.”Қулоғим Русулуллоҳ с.а.в нинг оғзиларидан у зотнинг: “Толха ва Зубайр менинг жаннатдаги қўшниларимдир деганларини эшитдим”, Толха ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу ўз қавмлари ичида обрўйли, бой тожир одам бўлганлар. Толха ибн Убайдуллоҳ р.а нинг ўғиллари Муҳаммаддан қилган ривоятда қўйидагилар айтилади- “Толха ибн Убайдуллоҳ р.а менга айтади :” Бусро бозорига бордим ,қарасам бир Роҳиб ўз ибодатхонасида ўтириб олиб” бу мавсум аҳлларидан сўранглар.”Уларнинг ичида Харам аҳлидан бирор киши бормикан-?”- демоқда ,”Ҳа мен борман дедим”.”Ҳали Ахмад зоҳир бўлдими-? “ Деб сўради “Ахмад ким-? “-дедим, ”Ибн Абдуллоҳ , ибн Абдулмутоллиб” бу ой унинг чиқадиган ойи .У анбиёларнинг охиргисидир.Унинг чиқиш жойи” Ҳарамдир” ҳижрат жойи хурмоли , қоратошли ва шўр тузли ердир.”Сен унга шошилгин “-деди.Унинг гаплари қалбимда ўрнашиб олди.Тезлаб йўлга чиқиб маккага етиб келдим” Бирор ходиса бўлдими-?”-деб сўрадим.”Ҳа Муҳаммад ибн Абдуллоҳ набийликни даво қилди.Унга ибн абу Куҳофа эргашди “-дейишди. Абу Бакр р.а нинг олдиларига кирдим ва :”Анави кишига эргашдингми-? “-дедим “Ҳа сен ҳам унинг олдига бор. Ҳузурига кир,унга эргаш .”У Ҳаққа чақирур”- деди.Толха унга Роҳиб айтган гапларнинг хабарини берди .Абу Бакр Толхани етаклаб Росулуллоҳ с.а.в нинг ҳузурларига олиб борди.Толха мусулмон бўлди ва Русулуллоҳ с.а.в га Роҳиб айтган гапларнинг хабарини берди, бу ҳабар Росулуллоҳ с.а.в ни масрур қилди. Ҳа мусулмон бўлиш осон эмас.Жаннатга кириш учун унинг йўлида чиқиб турган тиканларни босиб ўтишга тўғри келади.Толха ибн Убайдуллоҳ р.а ҳам ўз дини йўлида дучор бўлган азобларни ана шундай қабул қилиб олар эдилар.Толха ибн Убайдуллоҳ р.а Пайғамбар с.а.в нинг барча жангларида қатнашдилар ,Абу Бакр Сиддиқ р.а қачон Уҳуд жангини эсласалар “У куннинг ҳаммаси Толханинг куни бўлган эди “-дер эдилар.Ўша куни Наби с.а.в нинг мушрикларнинг қутирган ҳужмларидан бутунлай қутилиб хавфсиз жойга чиқиб олишларига ҳам Толха ибн Убайдуллоҳ р.а сабаб бўлган. Наби с.а.в ” Кимни ер юзида юрган шаҳидга назар солиш хурсанд қилса, Толха ибн Убайдуллоҳга назар солсин”-дедилар.Ер юзида қадам босиб юрган тирик шаҳид бўлиш ҳар кимга ҳам насиб бўлавермайдиган мақом.Толха ибн Убайдуллоҳ р.а га беҳудага тошқин дарё мақомини берманган эдилар у киши топган нарсаларини мусулмонлар фойдаси учун хайру –эҳсон қилишга ошиқар эдилар.Толха ибн Убайдуллоҳ р.а шаҳид кетдилар.
Навоий шаҳар Умид қўрғони “Хончорбоғ” мфй отинойиси Қулбобоева Мавлуда.



скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш