“Хўжа Саъд Ваққос Сахий” жоме масжиди.

15-12-2016, 16:03 admin Кизилтепа тумани 2 203

“Хўжа Саъд Ваққос Сахий” жоме масжиди.
“Хўжа Саъд Ваққос Сахий” жоме масжиди.

Қизилтепа туман зармитан қишлоғида жойлашган “Хўжа Саъд Ваққос Сахий” жоме масжиди XIX бошларидан мавжуд бўлиб, қайта-қайта таъмирланиб, охирги марта 1982 йилда колхоз томонидан, ҳашар йўли қайта тикланган. Масжид Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан 24.08.1998 йил №02/317 сон билан рўйхатдан ўтган. “Хўжа Саъди Ваққос” Ашрайи Мубашара(ўн жаннатий саҳоба)нингбирлари бўлиб бу киши 17 ёшларида исломни қабул қилганлар ва Ҳазрат Умар халифалик даврида Ироққа юборилган қўшинга қўмондонлик қилиб, Ироқ ерлари фатҳ қилинган. Уҳуд жангида иштирок қилган Садъ ибн Абу Ваққосга Пайғамбаримиз ссс.а.в. ўқ узата туриб “Ирми ё Садъ! Фидака аби ва умми!” (Отам, онам сенга фидо бўлсин, от эй Садъ!)-дея мархамад қилганлар.
Ҳазрат Садъ ибн Ваққос ким ҳақида дуо қилсалар, ул ижобат бўлган. Бу улуғ саҳоба 672 милодий йилда вафот қилганлар. Қабрлари Мадинаи Мунавварада, лекин бизнинг масжидимизга ҳам, орқа бурчак қисмида бу авлиё номларига қабр бор. Шу сабабдан қадамжо зиёратгоҳ ҳам ҳисобланади. “Хўжа Саъд Ваққос Сахий” жоме масжиди атрофида катта қабристон, туғ, ҳовуз бор. Мазкур масжидда ҳозирги пайтда 100 дан ортиқ намозхон келиб ибодат қилади. Масжид келажагини ўйлаб орқа томондан 14 м2 лик айвон ҳам ҳашар йўли билан барпо этилган.
“Хўжа Саъд Ваққос Сахий” жоме масжиди 1998 йил 19 декабрда давлат рўйхатидан ўтган расмий масжид ҳисобланади. Собиқ совет ҳукумати даврида ҳам, бу масжидда жума ва ҳайит намозлари ўқиб келинган. Қишлоқдан четроққа жойлашгани учун анчагина ҳаволик, файзли маскан.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш