Икки фарзандимнинг ҳурмати.

15-06-2023, 00:02 admin Мақолалар 247

Икки фарзандимнинг ҳурмати. Онахоннинг Илтимосига кўра исм озгина ўзгартирилди.Шахри ая 7 йил қўшниси билан турмуш қурди.Ая шу йиллар азобига ,камситилишларига сабр қилиб яшади.Кунлар ўтар экан Шахри ая Аллоҳдан умидини узмади. 1979 йиллар ая учун жуда синовли ва оғир кечди.У вақтларда тоға ва амакиларни ўз отамиздек ҳурмат қилар эдик. Ана шу ҳурматли қариндошлар Шахри аяни биринчи турмушидан айириб, 4 фарзандли бир шофёр болага узатишди.Унинг аёли туғруқ вақтида оламдан ўтган экан.Шахри ая пешонасига бир уриб, тақдирини олис қишлоқдаги шафёр билан боғлади.Соддагина ая 4 болани оқ ювиб, оқ таради.Унинг сабри ва шукри эвазига Аллоҳ уни бир ўғил ва икки йилдан сўнг бир қиз билан сийлади.Шукр ва бахт оғушида яшаб юрган бир пайтида унинг тақдирига яна мусибат ёғилди.Эри 50 ёшида фалаж бўлиб қолди.Дугоналари унга:"Бир умр ногирон эрни Инжиқлигини кўтарасанми'' деб аврашди.Шахри ая Аллоҳдан жуда қўрқар, яна ота уйига қайтишни хохламади.Чунки икки фарзанд унинг бахти .Эри 37 йил тушакка михланиб қолган эр оламдан ўтди.Аллоҳ рахматига олсин.Шахри ая эрини ҳурматини ҳозир ҳам жойига қўяди.Ҳозирги ажрим ёқасида турганлар нега сабр ва шукрни унутиб қўйдингиз. Атрофга қаранг, қаерда шундай тинч ва осуда юрт бор.Келинг азизларим ҳар бир неъматни вақтида қадрлайлик.Бу дунёга фақат синов учун келганимизни унутмайлик.
Навбаҳор тумани "Навкар" МФЙ отинойиси С. Самиева.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш