Луқмон

9-03-2022, 21:30 admin Ислом олами 408

​Луқмон

Ассалому алайкум, ҳурматли устоз. Ёшим 34да. Саккиз йил аввал турмуш қурганман. Оилада беш киши эдик, яъни ота-онам ва уч қиз. Катта синглим бир ой аввал 32 ёшида турмушга чиқди. Ота-онамнинг гапларига қараганда, отамнинг оталари арвоҳлик, одам ўқийдиган домла (менинг фикримча, бахши) бўлган эканлар. Уйимизга ўқитгани келган касаллар ва 14 йил фарзанд кўрмаганлар шифо топиб, фарзандли бўлиб кетишган эмиш. 60 ёшга яқинлашганларида оғир хаста бўлиб қоладилар ва нотаниш одамдан қўл оладилар. 63 ёшларида саратон хасталиги туфайли вафот этадилар. Орадан тахминан 10 йиллар ўтиб, онам ваҳима касаллигига дучор бўлдилар. Кўрсатмаган шифокоримиз қолмади. Барчаси тиббиётга алоқадор хасталик йўқ, деб айтган. Одамларнинг маслаҳати билан бахшига бордик. Бахши оилада барчамизнинг арвоҳлик эканлигимизни, онамлар қўл олсалар, ҳаммаси яхши бўлиб кетишини айтди. Аммо 20 йилдан ортиқ вақт ўтдиямки, ҳали-ҳануз яхши бўлмади. Барчаси бир хил гап айтишяпти: «Эрингнинг синглиси сизларни иссиқ-совуқ қилади», дейишяпти. Тўғри, аммамни отам бир неча бор оғир гуноҳ билан тутиб олганлар, шунинг учун унинг бизда хусумати бор эди. Онамни вақти-вақти билан ваҳима, юрак ўйноғи, ҳаддан ортиқ ҳолсизлик безовта қилади. Бахшига (очиғи, биз уларни «домла» деб айтамиз) борсалар, енгиллик сезадилар. 20 йил ичида нечта бахшига ўқитдик, нечтасидан қўл олдик. 20 йил аввал уйимизда ҳеч ким ибодатли эмасди. Додамлар «арвоҳлик» бўганлари учун ота-онам ва сингилларим бахшига чиппа-чин ишонишади. Аммо мен анчадан бери шубҳа қилар эдим. Ўтган йили бомдод вақтида ухлаб ётганимда қулоғимга уч маротаба «ЛУҚМОН» деган овоз эшитилди. Бирдан уйғоним кетдим. Интернетдан Луқмони ҳаким ҳақида маълумот олмоқчи бўлганимда бехосдан «Луқмон сураси» деган сарлавҳага кўзим тушиб қолди ва сурани ўқиб чиқдим. Олий маълумотли бўлишимга қарамай, бахшиларга боравериб, маънавий қашшоқлашиб кетганимдан бу жумбоқни тушунмадим. Шайх ҳазратларининг (Аллоҳ рози бўлсин улардан) фолбинлик ҳақидаги китобларини ўқиганимдан кейин қилаётган ишларимиз катта гуноҳи кабира эканлигини тушуниб етдим. Афсусландим, тавба қилдим. Минг пушаймонлар едим. Уйимдагиларга тушунтирмоқчи бўлганимда мендан бироз хафа бўлиб қолишди. Уларни асло хафа қилгим йўқ, аммо яқинларимнинг жаҳаннам сари кетишларига жим қараб туролмайман. Менинг гапимдан кўра бахшиларнинг гапига ишонишади. Нима эмиш, «Аллоҳнинг бу яхши бандаларига берган каромати» эмиш. Алҳамдулиллаҳ, неча йилдирки, 5 маҳал намоз ўқийман. Ҳар намозда Аллоҳдан яқинларимга тавфиқ, ҳидоят беришини сўрайман. Менга мавъиза етиб келганидан бери гуноҳларим мени ҳеч тинч қўймаяпти, ҳатто тушларимга ҳам такрор-такрор кираверади. Баъзан қўрқувдан ҳушимни йўқотиб қўяй дейман. Маҳшар куни Роббимга шу алфозда йўлиқишдан қўрқаман. Сиздан ўтинчим, яқинларимни бу йўлдан қайтаришим учун маслаҳат беринг. Шояд, сизлардек илм эгаларининг сўзларига қулоқ тутсалар. Раҳмат. Барчамиздан Аллоҳ рози бўлсин.

Жавоб:
Аллоҳдан мадад сўраган ҳолда аста тушунтириб бораверасиз. Ҳидоят Аллоҳдан. Ўзининг тўғри йўлидан адаштирмасин.

Валлоҳу аълам.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш