"ҲАЁТ СИНОВЛАРИ"

15-06-2021, 11:05 admin Мақолалар 699

"ҲАЁТ СИНОВЛАРИ"
1930-1932-йиллар бўлган. Хозирги гуллаб яшнаётган Нурота шаҳри кичкинагина кўримсиз қишлокча чўлу-биёбон пайтлар, одамлари камбағал ишсиз замонлар эди. Чашма атрофидагина сув бор, шуни ҳисобидан яшашга ва бироз мол-хол қилишга имконият бўлган. Об-ҳаво яхши келса асосан чорва орқасидан кун кўрадиганларга байрам. Ноқулай об-ҳаво шароитида эса зўрға рўзғор тебратишар эди. Шундай оғир кунларда Рустам бобо ҳам ўз аёллари билан икки уғил ва икки қизни оч колдирмаслик илинжида даштдан шувоқ чопиб, уни бозорга олиб чиқиб сотиб зўрға кун кечиришар эди. Кунларнинг бирида катта уғилларига шувоқ чопишни буюрган ота кечқурун ўғлини кўп-қуруқ келганини кўриб, жаҳл отига миниб ўғлини калтаклади. Ўғил ишёқмаслик қилибми ёки шувоқ камлиги учунми отасини топшириғини бажармаган эди... Иккинчи кун шу ҳолат яна такрорланди. Бола ўшанда ўн икки ёшлар чамасида эди. У пайтлар машиналар йўк ҳисоби, Икромжон катта йўл ёқасига чиқиб хафа бўлиб ўтирарди. Йўлдан от билан бир кекса нуроний чол ўтиб қолди. Кимсасиз даштда ёлғиз ўтирган болани кўриб ундан хол-аҳвол сўради. Бола мени ота-онам йўқ етимчаман, ҳеч кимим йўқ деб бобони алдади. Кексанинг раҳми келиб отнинг орқасига мингаштириб Икромжонни уйига олиб кетди. Ўша пайтлар "Свердлов" номли колхоз энг илғор чиройли қурилган, унга О. Фармонов деган киши раислик қилар эди. Ахмад бобо Икромжонни ўз боласидай кўриб аёли билан бирга уни тарбиясига олди. Икромжон қўлидан келган барча юмушларни бажонидил бажарарди. Тутунган укаларини кўтариб катта қилди. Укалари ҳам Икромжонни ўз акасидай яхши кўрар эди. Сал бўйи етиб қолгач колхозни қуйларини боқди. Яхшигина мол-мулкка, уй жойга эга бўлди. Бу орада уни ўз ота-онаси кўп суриштириб топа олишмагач такдирга тан беришди. Ўша пайтлар кўрик ерларни ўзлаштириш деб оила аъзоларини Сирдарёга олиб кетишган эди.... Икромжон ота-онасини суриштириб ўзи топди. Сингиллари ва укаси ота-онасини Нуротага кўчириб олиб келди. Ота-онасига уй қуриб бериб, хар доим моддий ёрдам кўрсатиб турди. Йиллар ўтиб тутинган ота-онаси уни уйлантириб қўйишди. Хаёт синовларини қаранг-ки, Икромжон узоқ йиллар фарзанд кўрмади. Уни иккинчи марта битта қизи бор жувонга уйлантиришди. Фарзанд кўрсанг кўрарсан, кўрмасанг ана шу етимчани бошини силасанг Аллоҳ сенга фарзанд беради дейишди. Яна Роббим қайта Икромжонга синовларини юборди етти уғил ва бир қиз Аллоҳ фарзандлар берди. Саккиз фарзанддан Эгам иккитагинасини омон қолдирди. Хаётнинг аччиқ зарбаларига чидай олмаган аёли руҳий касалга чалинди. Онаизор узоқ йиллар касалхоналарда даволанар Икромжон фарзандлари билан жуда қийналар эди. Катта қизи куёви отасига жуда кўп ёрдам қилди. Икромжон колхоз қуйларини боқар ҳар бир ой, ўн беш кунда зўрға уйига фарзандари олдига келар эди. Сабр билан аёлини даволатди. Ота-онасининг бу хотинни хайда, -уни боласи турмайди, касалманд дейишларига қарамай ҳаёт зарбаларини бирма-бир енгиб ўтди. Аёли ҳам соғайиб кетди. Болалари хам бирин кетин соғ- саломат катта бўлишди. Икромжон бағри кенг, қўли очиқ жуда саҳоватли киши эди. Хотинини орқасидан келган қизини ҳам ўз фарзандларидан ҳам зиёда кўрди. Турмушга бериб кўп набиралар бобосига айланди. Ўзининг икки фарзанди ҳам уқимишли топарман-тутарман фарзандлар бўлиб етишди. Аёли жуда оқила ширин тил, маърифатли эрига итоатли муслима аёл эди. Қишнинг совуғида, ёзнинг жазирамаларида ҳам чўлда эрини ёнида бўлиб, ёрдамчи чўпон ва эрининг ош овқатидан хабардор бўлиб турарди.... Улар жуда бахтли узоқ умр кўриб яшашди. Барча қийинчилик ва хафагарчиликлар ортда қолди. Қариганда фарзанд ва набиралар ардоғида умр-гузаронлик қилишди. Шунинг учун ҳаётнинг эгри-бугри йуллари-ю, унқир-чўнқирларига чидаб яшасангиз Аллоҳ Ўзи раҳмли ва мехрибондир. Ҳеч кимни кам ва хўр қилмайди. Ин-ша-Аллох!!! Сабрда, шукроналикда ва сахийликда жуда катта ҳикмат бор. Аёлини ҳурмат қилган эркак ҳар доим иззатда бўлади. Эркагини ҳурмат қилган аёл эса жаннатийдир. Роббим ҳар биримизни солиҳ , соғ ва саломат Аллоҳни танийдиган, Қуръонни ўқийдиган фарзанд ва набиралар билан сийласин!!!

"Бурқут" МФЙ отинойиси Ахмедова Маккамтош хожи она
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш