"Оналар куймасин".
Маҳалламиздаги икки нафар туғма ногирон 28-30 ёшлардаги қизлар ва уларнинг оналари билан суҳбатда бўлдим. Бу жаннатий онага ниҳоятда қийин. Қизларининг тенгдошлари аллақачон фарзандли бўлиб, оилали бўлиб юрибди. Бу қизларга эса она қараяпти. Ҳайз кўрса она уларни тахорат, ғусул қилдираяпти. Бу жуда қийин ҳолат. Шу сабабли Қиёмованинг оналарида 2 ўғил ногирон бор. Оналари ўғилларга қараб куйяпти. Бу эр-хотинлар қариндош эмас, аммо олдинги олти пушт авлод- аждодлари орасида қариндошлик бўлса керак. Қандай сабаб билан Аллоҳ ҳар иккала қизни ва иккала тилсиз ўғилни ақлан заиф қилиб яратгани ёлғиз Аллоҳга аён.
Ҳадис: "Ҳеч кимга сабрдан кўра яхшироқ ва кенгроқ неъмат берилмаган" ( Бешовлари ривоят қилганлар). "Сабр зиёдир" (Имом Муслим ривояти). "Албатта, нусрат сабр биландир", - дедилар (Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам) ( Имом Абу Довуд ривояти).
Аллоҳга беҳисоб шукурки, инсонларга шу сабрни бериб қўйибди. Шу сабр туфайли бу она ва оталар яшаб юрибди. Баъзи оналарга ҳайронман, тўрт муччаси соғлом болаларни Аллоҳ бериб қўйибди. Оналар шукр қилиш ўрнига уларни болалар уйига ташлаб кетаяпти. Пул, бойлик учун болаларни сотаяпти. Агар уларнинг болалари ногирон бўлса, улар нима қилишар эди? Ҳар иккала Қиёмоваларга Аллоҳ бунданда чиройли сабр, узоқ умр ва мустаҳкам соғлик берсин. Ҳеч бир она, ота фарзандига қараб куймасин!
Қизилтепа тумани "оқмачит" мфй отинойиси Розия Ражабова.