Тақдиримдан розиман.
Қишлоқ кўм кўк майсалар мусаффо осмон, гўзал болалик. Ота ~ она , камига эркалатувчи бувижон, ўнта ака- ука ва бир дона эрка қиз ўғил болалар ичида ўсиб ўзи ҳам сал кам ўғил боладай тарбия топди. Қувноқ болалик ўйин- кулги билан ўтарди. Отаси топарман ~ тутарман зоотехник, онаси колхозда ишлайди. Бувижон болалар тарбияси ва рўзғор ишлари билан машғул эдилар. Тақдир тақозаси билан тоғаси, бироз муддатдан кейин янгаси, бу дунёдан кўз юмди. Икки гўдак ҳам катта оилага келиб қўшилди. Рўзғор тебратиш янада қийинлашди. Болалар ҳам бирин ~ кетин ота ~ онасига ёрдамлаша бошладилар. Топганларини баҳам кўриб сабрда ва шукрда бўлиб икки норасида етим болани ҳам бошини силашди. Ҳаёт зарбаларини бирин ~ кетин кўрсата бошлади. Рўзғор эгаси тўсатдан касалга чалиниб вафот этди.Ўн икки бола етим қолди. Онаизор ҳар йил ипак қурти боқди. Колхозда ишлади, болаларни бирин ~ кетин уй ~ жой қилди. Эрка қиз ҳам қўшнига яхши жойга турмушга чиқди. Оиласи тинч эди. Еттита фарзанд кўришди. Биринчи фарзанди қўқисдан касалланиб етти ёшида онаизорини юрагини юлиб кетди. Бу орада битта укаси армия хизматидан гробда ўлиги келди. Ғам устига ғам, битта акаси қон босимидан бу ҳаётни тарк этди. Бу орада бешавқат ҳаёт болаларини отасини қирқ бир ёшида олиб кетди. Олти бола билан чирқираб қолди. Кичкина қизчаси саккиз ойлик эди. Болаларини қўлидан ҳеч иш келмайдиган гўдаклар эди. Қари қайнона нафақаси, болаларни отасига берилган нафақа, яшаш оғир, болалар ейман ~ ичаман кияман дейди. Икки жойда ишлади. Колхоз клубида фаррошлик, фермада сут соғувчи, колхозда пахта териб, пилла боқиб камига уй ишлари. Яхшиямки эрини укаси ва ўз укаларидан бири ҳар доим ёрдамлашиб турдилар. Болалар бирин ~ кетин оёққа турди . Аҳволлари яхшиланиб борди. Афсуски яна битта акалари ва укалари дунёдан ўтди.Бу йўқотишлар ўз изини барибир қолдирди. Асаблари дош бермади. Оғир касалликка дучор бўлди. Яна сабр ва тақдирга кўниб яшади. Болалари тез- тез даволатиб туришибди. ана етмиш ёшни ҳам қаршилаб қолди. Бош қаттиқми тош дегани шу бўлса керак фарзандлари ҳаммаси уйли ~ жойли фарзандли. Қизларни ҳаёси ~ ибоси билан турмушга берди. Қарангки камбағални туяни устида ҳам ит қопади деганларидай битта келин қилувдилар келин инсулть касалига чалиниб буйраги касалланиб қолди.Ўғилни турмуши бузилиб яна келин қилишга тўғри келди."Сабр қилсанг ғўрада ҳолва битур"- деганларидек ҳаётлари Аллоҳга шукур яхшиланди.Катта бадавлат бувижон бўлиб неваралар ва фарзандлар қуршовида яшаяпдилар.Ҳаётни сабрни, шукронани ана шундай темир аёллардан ўрганиш керак.
Навбаҳор тумани "Бурқут" мфй отинойиси Аҳмедова.М.