ҲАДИСИ ҚУДСИЙ ҲАҚИДА .

13-06-2023, 01:32 admin Мақолалар 223

ҲАДИСИ ҚУДСИЙ ҲАҚИДА .

Ҳадиси қудсий Қуръони каримдан кейин, Ҳадисий набавийдан юқори ўринда турадиган, Ислом шариатининг асосий манбаи ҳисобланади. "Ҳадиси Раббоний ", "Илоҳий ҳадислар "деб номланади. Ҳадиси қудсий "Аллоҳ айтди" , "Пайғамбаримиз алайҳиссалом Аллоҳ таборак ва таолодан хабар беришларича" , "Эй инсонлар", ёки "Эй Одам фарзанди" каби иборалар билан бошланади. Ҳадиси қудсийни ўқиган инсон ғафлат уйқусидан уйғониб, Аллоҳни Илоҳлигини, илоҳиятини англай бошлайди. Албатта Аллоҳ ҳидоят берган кимсани ҳеч ким адаштира олмайди. Яратган Зот адаштириб қўйган кимсани, ҳеч бир банда тўғри йўлга сололмайди. Ҳидоят ҳам, ризқ ҳам, дунё ва охират ҳузур ҳаловати ва азоблари ҳам фақат Аллоҳ измидадир. Банда ниятни тўғри қилиб, ҳам тил билан ҳам, ҳам дил билан Аллоҳга интилса, алоқани мустаҳкам қилса, икки дунё саодатига эришади. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда қаноат ҳақида шундай марҳамат қилади: "Эй Одам фарзанди ! Қаноатли бўл, беҳожат бўласан. Ҳасадни тарк қил, роҳатда яшайсан.Ҳаромдан сақлан, динингни холис қиласан.Кимнинг сўзи оз бўлса, ақли комил бўлибди. Ким оз ризққа рози бўлса, Аллоҳ билан боғланибди" тавба ҳақида:" Эй Одам фарзанди ! Барчангиз адашгансиз. Фақат Мен ҳидоят қилганларгина ундай эмас. Барчангиз ёмонлик қилувчисиз, факат Мен ёмонликдан сақлаганларгина ундай эмас . Менга тавба қилинглар, сизларга раҳм қиламан. Сирларингиз махфий қолмайдиган Зот ҳузурида сирларингизни фош этманглар." яхшилик ҳақида;" Эй инсонлар Аниқки, сизларга Парвардигорингиз томонидан қалбларга шифо бўлиб, панд насиҳат келди. Нега фақат сизга яхшилик қилган кишигагина яхшилик қиласиз.Сизга боғланган кишигагина боғланасиз. Сизга едирган кишигагина едирасиз.Сизни ҳурмат қилган кишинигина ҳурмат қиласиз.? Бировнинг яна бировдан афзал жойи йўқ.Балки мўминлар шундай кишиларки, Аллоҳ ва Расулига иймон келтирадилар.Ёмонлик қилган кишига, яхшилик қиладилар. Алоқани узган киши билан алоқани тиклайдилар. Хиёнат қилган кишига ишонадилар. Хўрлаганни ҳурмат қиладилар. Аразлаган киши билан сўзлашадилар. Албатта Мен сизлардан хабардор Зотдирман." ТИЛ ОФАТИ ҳақида : "Эй Одам фарзанди! Тилингни тўғри қилмагунингча, дининг тўғри бўлмайди. Роббингдан ҳаё қилмагунингча, тилинг тўғри бўлмайди. Тилинг шер (каби)дир. Агар уни қўйиб юборсанг, сени ўлдиради. Сенинг ҳалокатинг, тилингни қўйиб юборишингдадир ".Аллоҳ Таоло яна шундай марҳамат қилади :" Эй Одам фарзанди ! Тақво қил ва қаноатли бўл, Мени кўрасан. Ибодат қил, Менга қайтасан. Изла, Мени топасан. Жонинг Меники, амалинг ўзингники. Дуо сендан, ижобат Мендандир ".
Ушбу ҳадиси қудсийларни ўқиган ҳар бири инсон ўзини ва нафсини тафтиш қилиб, чуқур ўйга толади. Бу Аллоҳ каломлари ғафлат босган, маънавий қашшоқ, хаста дилларга шифо бўлгувчи малҳамдир. Аллоҳим илоҳим ҳар биримизни етук маънавиятли , комил, солиҳ, солиҳалардан бўлишимизни насиб этсин. Амин.

Навоий шаҳар Дўстлик МФЙ ва Олтин водий МФЙ отинойиси
Ш. Ю.Сувонова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш