ҒАФЛАТ ҲАҚИДА.
Бисмиллахир Роҳманир Роҳим Аллоҳимга ҳамду санолар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловатлар бўлсин. Ғафлат бехуда-бесамар умр, қалбнинг адашиши, гуноҳларнинг кўпайишидир. Ғафлат очкўзликни пайдо қилиб, нафсни жиловини йўқотади. Ғафлат Аллоҳнинг ғазабига дучор қилади. Афсус надоматга қолдиради ва Аллоҳнинг неъматларидан маҳрум қилади. Ғафлатда қолган қалбни ғазаб, нафрат, ҳасад эгаллайди. Ривоят қилишларича Азроил алайҳиссалом яъни ўлим фариштаси Ёқуб алайҳиссалом хузурларига келганда .Ёқуб алайҳиссалом :" зиёратга келдингми ёки жонимни оласанми" дедилар. Ўлим фариштаси " Зиёратга" деди. Ёқуб алайҳиссалом :"қачон жонимни олишга келсанг олдиндан хабар бер мен ўлимимга тайёрланай" дедилар. Йиллар ўтиб Ёқуб алайҳиссалом кексайганда ўлим фариштаси жон олишга келди. Ёқуб алайҳиссалом хафа бўлдилар "Нега бир неча кун аввал хабар бермадинг " деб.Ўлим фариштаси "Қора сочларингни оқариши, бақувват танангни кучсизланиши, тик қаддингни букулиши, шу уч нарса ўлимдан олдин менинг хабарчиларимдир"-деди. Умр қисқа кўз очиб юмгунча 60-70 йил ўтиб кетади .Гуноҳга ботган қалб Азроил келганидан ғафлатда. Замонасининг улуғ олими солиҳ бир зот хасталаниб ётганда кўргани келганлар ҳол сўраса йиғларканлар. Ўлимдан қўрқиб йиғлаяпсизми деб сўрашибди. У киши : "Йўқ ибодатларимни, намозларимни, саждаларимни ғафлатда бажарардим, мана энди ғафлатда ўлаяпман "-деган экан. Аллоҳим илохим ҳамма бандаларингга ҳам Ўзингдан қўрқувчи шундай солиҳ бандаларинг қалбидай чиройли қалб бергин. Аллоҳ Таоло қудсий ҳадисда буюради :"Ким Менинг ҳукмимга ва тақдиримга рози бўлмаса, балоларга сабр қилмаса, неъматларимга шукрона билдирмаса ва берганимга қаноат этмаса у ўзига Мендан бошқа илоҳ топиб олсин ". Ҳаром ва ношаърий йўл билан бойлик тўплаётган кимсага Аллоҳнинг розилиги буюрмайди.Мол-дунёга берилган одам қалбида Аллоҳ муҳаббати ва охират қайғуси бўлмайди. Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳ) қалбида Аллоҳ севгисига халал бермасин учун қирқ минг динорини ошкора , қирқ минг динорини яширинча садақа қилганлар.Ва охирида ўзларига ҳеч нарса қолмаган экан. Севикли Пайғамбаримиз ва У зотнинг аҳли байтлари дунё муҳаббати ва дунёга берилишдан ўзларини тийганлар. Қалбларида ёлғиз Аллоҳнинг муҳаббати бўлишини истаганлар. Абу Бакр -Васитий айтади :"Давлат учта бўлади :Ҳаётдаги давлат, ўлим пайтидаги давлат ва қиёматдаги давлат Ҳаётдаги давлат Аллоҳнинг тоат ибодатини қилиб яшашдир. Ўлим пайтидагиси "Ла илаҳа иллаллоҳ " калимаси билан жон чиқишидир.Ҳақиқий давлат эса қиёмат куни жаннат ҳушхабари берилишидир. Парвардигор олам яратган меҳрибонимиз ҳаммамизни ҳам ҳақиқий давлатга яъни жаннат хушхабарига етиштирсин илоҳим.
Навоий шаҳар Дўстлик МФЙ отинойиси Сувонова Ш.Ю.