Шукроналик- улуғ фазилат
Йўқ нарсага қайғурмайдиган эмас, борига шукр қилувчи донодир.
(Мақол)
Суқрот шундай дейди: “ Неъмат ва давлатингиз бор пайтида шукр қилиб, бошингизга қийинчилик тушган вақтда сабрни ўзингизга йўлдош қилинг. Сабр ҳар бир енгилликнинг очқичи бўлиб, неъматга шукр қилиш давлат ва осойишталикнинг кўпайишига сабаб бўлади”.
Одам Ато жон кириши билан аксириб, “Алҳамдулиллаҳ!”деганлар. Шукр айтиш бизга Одам Атодан мерос.
Агар кузатган бўлсангиз тўкин дастурхон атрофида ўтириб, уч-тўрт таомни еб олиб, яна тирикчиликнинг қийинлашаётгани ҳақида нолишади.
Қудсий ҳадисда шундай дейилади: “ Эй, Одам фарзанди! Мен яратган неъматларни еб-еб тишларинг малолланиб чарчаб кетади-ю,лекин шикоятдан тилинг ҳеч чарчамайди”.Ношукрларнинг тили чарчаганини тарих ҳам учратгани йўқ. Тили чарчамайдиганлар қаторига тушиб қолишимиздан Аллоҳ асрасин!
Юқоридаги қудсий ҳадисидаги фикрларни маъносига тушуниб етмаган кишиларга уни давомини эслатишимиз ўринли бўлади: “Эй, одам фарзанди! Албатта, сен мени ёд этиб ва неъматларимизга шукр қилиб юрсанг Мен эҳсоним яна зиёда қилавераман. Агар мени ёд этмай, эсдан чиқарсанг ва неъматларимга шукр қилмай, куфр қилсанг, бериб турган инъом ва эҳсонимни ҳам тўсиб қўяман,”- дейилади.
Аллоҳнинг расули (с.а.в.) марҳамат қиладилар:
- Сизлардан ҳар бирингиз Аллоҳ таолони зикр этувчи тилни ва унга шукр қилувчи қалбни мойил қилингиз!
Дунё қайғуси ўй- хаёлни қамраган чоғда киши ўзидан ҳам ҳоли харобларни эслаб шукр қилувчининг қалбида иймон нури порлайди. Инсон бу нур билан ҳузурга эришади. Неъматни билган- шукр қилувчи, билмаган куфр қилувчи бўлади.
Имом Ғаззолий ҳазратлари бу масалани ўрганиб: “Аллоҳ таоло берган неъматларни унинг йўлида сарфлаш шукр, Аллоҳ таоло севмаган ерга сарфлаш эса уни куфрони неъмат”, - деганлар.
Аллоҳ бизга ақл неъматини шунга кўра илм неъматини берди.Биз ақлни илм олишга сарф этмадик, демак, шукр эмас, куфрони неъмат қилдик. Дейлик, ақл неъматига шукр қилиб илм эгалладик. Лекин илмни керакли йўлга сарф этмадик. Эгаллаган илмимизни ҳеч кимга нафи тегмади. Бу ҳам ношукрликнинг бир кўриниши.
Эрта тонгда уйғондингиз, кўзингиз кўряпти, қўл оёғингиз ишлаяпти, дастурхонингиз тўкин, тану жонингиз соғ-омон,юртимиз тинч , осуда, ҳамма нарсангиз етарли. Ушбу неъматларни ато этган Аллоҳга беадад шукроналик келтиришимиз керак. Ён атрофимизга бир назар ташлайлик, Аллоҳни бу неъматларга муҳтожлар қанча?
Аллоҳ таоло: “ Ва шукр қилувчиларни муносиб мукофотлаймиз”(Оли Имрон сурасидан),деб ваъда қилинган.
Аллоҳнинг беадад неъматлари бисёр бўлган жаннатмакон юртда яшаётганлигимиз,юртимиз тинч,осмонимиз мусаффолиги учун шукроналик келтирамиз.
Икки дунё саодатини топаман деган киши бир қўлида сабр таянчини, иккинчисида шукрни маҳкам тутиб ,ҳидоят йўлидан бораверса, гўзал манзилга етиши аниқ. Аллоҳ қалбимизни сабр ва шукр неъматлари билан бойитиб бизни зикр, шукр ва ибодат қилишимизга ёрдам берсин.Омийн, ё Роббим аламийн!
Навбаҳор тумани "Чорбоғгузар” маҳалла отинойиси: С.Жумаева.