ҲАДИС, ҲАДИСИ ҚУДСИЙ ВА ҚУРЪОН

28-02-2022, 13:52 admin Мақолалар 555

#Қуръон_илмлари

ҲАДИС, ҲАДИСИ ҚУДСИЙ ВА ҚУРЪОН

Аллоҳ таолодан Муҳаммад алайҳиссаломга келган ваҳийнинг уч тури – ҳадис, ҳадиси қудсий ва Қуръон орасидаги фарқни тушуниб етиш ниҳоятда аҳамиятли ишлардан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Улуми Қуръон олимлари ушбу мавзуга алоҳида эътибор қаратадилар. Биз ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзидан ёрдам сўраган ҳолда бу фарқни билиб олиш учун ҳаракат қилиб кўрамиз.
I. Ҳадис.
«Ҳадис» сўзи араб тилида «сўз» деган маънони англатади. Демак, ҳадис деганда Набий алаҳиссаломнинг айтган гап-сўзлари кўзда тутилади ва тушунилади.
Уламолар истилоҳида эса «ҳадис» қуйидагича таърифланади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан осор бўлиб қолган гап, иш, тақрир, халқий сифатлар, хулқий сифатлар ҳамда таржимаи ҳолга тегишли маълумотлар «ҳадис» дейилади».
Ушбу таъриф Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васал¬ламдан осор бўлиб қолган ва ишончли манбалар орқали ривоят қилинган бир неча хил нарсаларни ўз ичига олмоқда. Таърифда зикри келган нарсаларга биттадан мисол келтирайлик.
1. «Гап». Бунга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
турли ҳолат ва муносабатларда айтган гаплари киради.
Мисол учун, «Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир».
Мана шу муборак гапни эшитган одамлар омонат тариқасида уни эшитмаганларга етказганлар. Шу тарзда авлоддан-авлодга ўтиб, муҳаддис олимгача етиб келган. Муҳаддис эса илмий йўллар билан текшириб, унинг ҳадис эканига ишонч ҳосил қилганидан сўнггина китобига киритган. Бу «қавлий (гап) суннат» дейилади.
2. «Иш». Бунда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
қилган иш-амаллари тушунилади. Айтайлик, таҳорат қилишлари, намоз ўқишлари, ҳаж ибодатини адо этишлари ва ҳоказо. Шунга ўхшаш амалларини кўрганлар кўрмаганларга айтиб, кўрсатиб берганлар. Бундай маълумотлар шу тариқа ҳадис олимига етиб келган ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилган ишлари сифатида асар бўлиб қолган. Бу «амалий (иш) суннат» дейилади.
3. «Тақрир». Бу сўз бир нарсага иқрор бўлиш, унинг
тўғрилигини тасдиқлаш, маъқуллаш маъносини англатади.
Суннатдаги тақрир эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва¬
салламнинг саҳобаи киромлар томонидан содир бўлган баъзи
нарсаларни маъқуллашларидан иборат. Биргина мисол:
Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссалом юборган бир тўп лашкарга бош эди. Борган жойида жунуб бўлиб қолди ва совуқдан қўрқиб, ғусл қилмасдан, таяммум билан намоз ўқиди. Унинг шериклари буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг қилган ишини маъқулладилар.
Маъқуллаш «Маъқул», деб айтиш билан ёки инкор қилмай, индамай қўяқолиш билан ҳам бўлади. Бу "тақририй суннат" дейилади...
ᅠ Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов
https://t.me/Bastomiy_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш