Рўзанинг фазилатлари ҳақида

12-04-2022, 19:06 admin Мақолалар 548


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Жаннатга киришни хоҳлаган банда Аллоҳ таоло ҳалол қилган нарсани ҳалол, деб билиши, ҳаром қилган нарсани ҳаром, деб билиши ва унга амал қилиши керак. Бу ҳам худди намоз ўқиш ва рўза тутиш каби муҳим. Ҳадисда зикр этилган «бунга ҳеч нарсани зиёда қилмасам ҳам жаннатга кираманми?» деган жумладан намоз ўқиб, рўза тутиб, ҳалолни ҳалол билиб, ҳаромни ҳаром санаб юрган одам иймон келтирмаса ҳам, бошқа ибодатларни инкор қилса ёки адо қилмаса ҳам жаннатга кираверар экан, деган нотўғри фикр чиқмаслиги керак...
Рўзанинг фазилатлари ҳақида
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен - Ўзим берурман, деди.
Рўза сақловчидир. Қачон қайси бирингиз рўзадор бўлса, фаҳшдан гапирмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса, мен рўзадорман, десин.
Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зот ила қасамки, албатта, рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадорга икки хурсандлик бордир. У иккисини ҳам яшагай. Қачон ифтор қилса хурсанд бўлгай ва қачон Роббисига мулоқот бўлганда рўзаси ила хурсанд бўлгай», дедилар».
Аллоҳ Азза ва Жалла, «Магар рўза Мен учундир. Унинг мукофотини Мен берурман. У (Одам боласи) шаҳвати ва таомини Мен учун тарк қилур», деди» дейилган. Шарҳ: Бу ривоятда ҳадиси қудсий билан ҳадиси шариф аралаш ҳолда келмоқда. Аллоҳ таоло номидан айтилган сўзлар ҳадиси қудсий ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номларидан айтилгани ҳадиси шарифдир.
Аввало ҳадиси қудсий келмоқда: «Аллоҳ таоло Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат Рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим берурман», деди». Демак, инсоннинг Рўзадан бошқа ҳамма қилган амали ўзи учун бўлади. Фақатгина тутган Рўзаси Аллоҳ учундир. Буни қандоқ тушуниш мумкин? Жавоби қўйидагича: Рўзадан бошқа ҳамма амалларда амал қилгувчи хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам бир оз хўжакўрсинлик, ўзгаларнинг ҳаваси, мақтови, обрў-эътибор пайдо бўлади. Мисол учун, намоз ўқиган одам, таҳорат қилганда, намозга жой танлаганда ва ниҳоят намоз ўқиётганда бошқалар кўради. Бу одам намоз учун таҳорат қилмоқда, бу одам намоз учун жой танламоқда, бу одам намоз ўқимоқда, яхши одам экан, деган фикр хаёлларидан ўтади, унга ҳурмат эътибор билан қарайди. Шунингдек, закот берганда ҳар қанча яширса ҳам ҳеч бўлмаганда закотни олган кишилар билади, ҳаққига дуо қилади.
Ҳажга борганда эса, умуман, шов-шув бўлиб кетади. Қайтганидан сўнг гуруҳ-гуруҳ кишилар зиёратига келади. «Ҳожи ака» ёки «Ҳожи она» деган ном билан чақириладиган бўлиб қолади.
Рўзада эса, бу нарсаларнинг бирортаси йўқ, кечаси ҳеч ким кўрмайдиган вақтда саҳарлик қилади. Кундузи эса ҳамма баро-бар юраверади. Ифтор вақти кираётганда ҳам, ҳеч кимсиз ёлғиз ўзи қолганида ҳам рўзадор Аллоҳ таоло кўриб турганини ҳис қилиб, оғзини очиб юбормайди. Ана шуларнинг ҳаммаси Рўза Аллоҳ учун тутилишининг белгисидир.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон Рамазон келса, жаннат эшиклари очилур, дўзах эшиклари ёпилур ва шайтонлар кишанланур», дедилар». Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган. Термизийнинг лафзида: «Қачон Рамазон ойининг аввалги кечаси бўлса, шай-тонлар ва ўзбошимча жинлар кишанланур. Дўзахнинг эшиклари ёпилур. Улардан бирор эшик очилмас. Жаннат-нинг эшиклари очилур. Улардан бирор эшик ёпилмас. Бир нидо қилгувчи: «Эй, яхшилик истовчи, келиб қол! Эй, ёмонлик истов-чи, бас қил!» деб нидо қилур. Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинган(банда)лари бўлур. Ҳар кеча шундоқ бўлур», дейилган. Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган ҳолатлар ҳам рўзанинг фазилатлари қанчалар улуғ эканини кўрсатиб турибди.
«Рўза сақловчидир». Рўзанинг сақловчилиги умумийдир. У рўзадорни турли ёмон ишлардан, гуноҳлардан, касалликлардан, аҳлоқсизликлардан сақлайди, энг муҳими дўзахга тушишдан сақлайди.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят: «Мен: «Эй, Аллоҳнинг Расули, менга Аллоҳ манфаат берадиган ишни амр қилинг», дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўзани лозим тут, унинг ўхшаши йўқдир», дедилар». Насаий ва Ҳоким ривоят қилган ва саҳиҳ, деган. Шарҳ: Демак, ким Аллоҳ томонидан бериладиган кўпдан-кўп манфаатларга эришмоқчи бўлса, кўп рўза тутмоғи керак. Бу ҳақиқатни ҳар-бир мусулмон яхши тушуниб, амал қилмоғи лозим.
Манашу муқаддас Рамазон ойида барчаларимизга Рўзани бекаму кўст ,тўлиқ адо этишлик насиб айласин Омин !
Аллоҳумма Cолли Аъла Саййидина Муҳаммадин Ва Аъла Али Саййидина Муҳаммад.
“Ялтирабод” МФЙ отинойиси Ш.Худоёрова

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш