Телефонда суҳбатлашувчига хос умумий одоблар тўғрисида биламизми?
Аллоҳ таолонинг неъматлари ичида телефон ҳам бандаларига берилган ҳисобсиз неъматлардан биридир.Бу неъмат ёрдамида инсон учун қадрли бўлган вақт,мол, куч -қувват тежалади. Албатта унинг шукронасини телефонлашиш қоидаларига амал қилсакгина адо эта оламиз. Бугунги сизга етқазадиган маълумотларимиз айнан манашу одоб ва қонун-қоидалар тўғрисида бўлади.
Улар қуйидагилардан иборат:
Чақирув қўнғироғини ўрнига турли мусиқаларни ўрнатмаслик. Телефонни чақирув қўнғироғи одатий қўнғироқ бўлиши зарур. Унинг ўрнига турли-хил мусиқаларни ўрнатиб олиш одобсизликка киради
- Телефонни Аллоҳга итоат бўладига ўринларга ишлатиш. Бу билан ота-она қавму қариндошларни, сўраш, холидан хабар олиш мақсадида ишлатиш айни муддао бўлади
- Телефонни Аллоҳга исён бўладиган ўринларга ишлатмаслик. Телефондан одамларни ҳақорат қилиш, гўшакни ким кўтарганига аҳамият бермасдан хеш-ақроболаригача ҳақорат қилиш, ҳаром йўлга бошлайдиган ишқий байт ва ғазаллар йўллаш Аллоҳнинг берган неъматларига шукрона келтирмаслик, ношукрлик бўлади
- Телефонни ҳийла найранг билан ишлатмаслик. Бу борада жамоат жойларидаги телефондан бепул фойдаланиш, ёки бировнинг телефонидан яшринча, алдаб фойдаланиш, ўзганинг молига тажовуз ҳисобланади
- Телефонни ёш болалар қўлига ”ўйинчоқ” қилиб бериб қўймаслик. Базилар телефонни товўшини ўчириб ёш болалар қўлига топшириб қўйишади, бу эса муҳим ишлар билан қилинган қунғироқларни кечикишига ва оворагарчиликка олиб келади
- Аёл киши телефондан гаплашганда овозини майин қилмасдан гаплашиши. Аёл киши телефондан бегона эркак билан майин овозда гаплашиши турли фитналарга сабаб бўлиши мумкин
- Шахсиятга таалуқли бўлган ўта хос гапларни телефон орқали гаплашмаслик. Эр-хотин ўзларига тегишли, хос бўлган масалаларни телефондан эмас ёлғиз қолганда гаплашишлари лозим, бу эса атрофдагиларга ноқулайлик туғдиради.
- Ўзига ва ўзгага зарар етқазиб қўйиш хавфи бўлганда телефондан гаплашмаслик. Мабода машинада кетаётганда нохуш хабар эшитиш, ҳайдовчининг ҳушёрлиги юқолиб, турли хил кўнгилсиз ҳолатларни келиб чиқишига олиб келиши мумкин.
- Телефонда гаплашганда овозни ҳаддан ортиқ баландлатмаслик. Жамоат жойларида баланд товушда телефондан гаплашиш одобсизликка киради, бу билан атрофдагиларга азият бериши мумкин.
- Масжидга кираётганда телефонни товушини ўчириш. Бу билан атрофдагилар ибодатига нуқсон етиб, намоздан хушуъ кетиб қолиши мумкин.
- Телефонни бошқаларга мақтамаслик. Уяли воситаларни, ўзгани этиборини жалб қилиш мақсадида олиш ёки ихтиёждан ортиғини сотиб олиши ман-манлик ва кибрга киради.
- Қўнғироққ жавоб берганда “Ало” ни ўрнига”Лаббай” каби сўзларни айтиб жавоб беришлик.
- Телефон орқали хат-хабар ёзишганда, хат ёзиш одобларига риоя қилиш.
- Зарурий ҳолатларда телефонни ишлатишни ёш болаларга ҳам ўргатиш. Ёш болаларга ҳам телефон ишлатиш қоидаларини ўргатиш, фақулодда ҳодисалар содир бўлганда, уйда ҳеч ким бўлмаганда 01,02,03 каби рақамларни териб ёрдам сўрашни билиши керак.
- Ўзгаларнинг сўзлашувини тинглашдан сақланиш. Ўзгаларни телефондаги суҳбатларига қулоқ тутиш жоиз эмас, бу борада Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ”Ким гаплашиб ўтирган қавмнинг гапига улар истамаган ҳолда қулоқ солса,(қиёмат куни)унинг қулоғига қўрғошин қуйилади”, деб марҳамат қилганлар.
ЎМИ вилоят вакили бош имом хатиби
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова