«Дуо» - одобларини биламизми???
Халқимизда “Дуо билан эл кўкарар, ёмғир билан ер кўкарар”- деган нақл бор. Албатта дуо инсон ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган улкан бир ибодатдир. Хўш шундай экан биз дуо қилиш қоидаларига амал қиламизми, келинг шу тўғрида тўхталиб ўтайлик. “Дуо” лўғатда “илтижо”, “ўтинч” каби маъноларни англатади. Яъни банда ҳожатмандлигини, фақирлигини изҳор этиб, ҳожатини ягона Аллоҳдан сўраб дуо қилади. Дуо сабабли банданинг Аллоҳга мухтож эканлиги кўриниб туради. Бу тўғрисида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳ таолога бирор-бир нарса дуодан кўра севимлироқ эмасдир”-деб марҳамат қилганлар.
Инсон Роббисига илтижо қилаётганида, Роббининг Эшитувчилиги, Сахийлиги, Раҳимлилигини, Борлигини ва барча нарсага Қодир Зот эканлигини ҳис қилиб турмоғи лозим. Дуога эътиборсиз бўлиш Аллоҳ таолонинг сифатларига беэътибор бўлишлик билан баробардир. Банда ўз кучига ишониб Аллоҳни эсидан чиқармаслиги керак, зеро барча неъматларни Яратган Аллоҳ Фазли, Карами билангина бандасига инъом этади.
Хулоса қиладиган бўлсак дуо қилишда қўйидаги одобларга риоя этилади:
Эзгу ният қилиш, яъни барча ҳолатларни раво бўлиши Аллоҳнинг иродасига боғлиқ эканлигини қалбдан ҳис этиш.
Кўп дуо қилиш, бу борада Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирор- бир нарса Аллоҳ таолога дуодан кўра севимлироқ эмасдир”-дедилар.
Тахоратли ҳолда Аллоҳга юзланиш, дуода тахоратли бўлиш шарт қилинмаган бўлсада, тахорат ила юзланиш аълороқ ҳисобланади.
Кафтларни ички тарафи билан дуо қилиш, қўлнинг ичи билан дуо қилиш бандани ихтиёжманд эканлигига далолат бўлади.
Қўлларни баланд кўтариб дуо қилиш, бундай кўринишда юзланиш Роббининг мархаматига эхтиёж эканлигини ифодалайди.
Аллоҳга ҳамду сано айтиш билан бошлаш, шу маънода дуо қилишлик ниятлар ижобат бўлишлигига яқинроқ бўлади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш, бу борада Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинган ”Токи Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламга ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг оилаларига салавот айтилмас экан, барча дуо тўсилгандир”-дедилар.
Дуони аввал ўзидан бошлаш, дуо қилувчи дуони ўзидан бошлаши - бу одоблар сирасига киради.
Азму қарор билан дуо қилиб сўраш, сўровчи инсон ҳеч иккиланмасдан сўраши лозим бўлади.
Қалбни айнан сўраладиган нарсага қаратиб дуода бўлиш, яъни сўровчи инсон чин қалбдан юзланиб сўраши.
Дуони аниқ ижобат бўлишига ишониб сўраш, Қуръони каримда ”Менга илтижо қилувчининг дуосини ижобат этурман”-деб марҳамат қилинади (Бақара сураси, 186-оят).
Гуноҳ иш ва қариндошлик алоқаларини узиш учун дуо қилмаслик. Мусулмон киши гуноҳ ишни бажаришда дуо қилмаслиги керак. Ўзига ёки фарзандларига, молига зарар етишини сўраб дуо қилмаслиги керак. Бандаси бошига мусибат ёки кулфат етганида ўзига ўлим сўраб дуо қилмаслиги керак, дуо фақат яхшиликни сўраб бўлмоғлиги лозим.
Дуо қилганда ҳаддан ошмаслик, яъни Аллоҳдан сўраганда ҳаддидан ошиб малол бўлмайдиган даражада юзланиб сўрашлик. Дуо пайтида Аллоҳга доим муҳтож эканлигини изҳор этиб дуо қилиш.Солихи салафлар нақл қилганидек, мазмунли дуоларни қилиш: “Роббимиз, бизга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликлар бер ва бизни дўзах азобидан асра” (Бақара сураси 201-оят).
Кўпроқ офит сўраб дуо қилишлик, “офият” сўзининг маъноси “тўлиқ эсон-омонлик” дегани. Бу борада Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кўпроқ офият сўраб дуо қилинг”-деб марҳамат қилганлар (Табароний ривоят қилган).
Ижобат сабабларини адо этиб дуо қилиш, яъни Аллоҳ таолонинг исм ва сифатларини васила қилиб дуо қилишлик.
Кўпроқ “Йа Зал жалали вал икром”-деб дуо қилиш.
Ҳадисларда келган исми аъзамни айтиб дуо қилиш.
Аллоҳга ёлвориб дуо қилишда бардавом бўлиш, бунда бандасини ҳамиша Аллоҳнинг марҳаматига муҳтож эканлиги намоён бўлади.
Дунёга таълуқли ва охиратга таъллуқли ишларни ҳам дуо қилиб сўраш.
Дуо ижобат бўладиган вақт ва манзилда дуо қилиш.
Дуо ижобат бўлмаяпти деб ноумид бўлмаслик.
Кенгчилик ҳолатларда ҳам дуо қилишни камайтирмаслик.
Ижобат бўлмайдиган сабаблардан сақланиш, зулм қилиш, ҳаром луқма, силаи раҳмни узиш.
Етишиб бўлмайдиган беҳуда нарсаларни сўрашликдан сақланиш, мисол: “фариштага айланиб қолай, тоғни кўтарадиган куч бер...” каби нарсаларни сўраш беодоблик ҳисобланади.
Юқорида кўрсатилган одобларга амал қилиб дуо қиладиган бўлсак албатта Аллоҳ таоло икки дунёда ҳам саодатга эриштиради Ин Шаа Аллоҳ.
ЎМИ Навои вилоят вакиллиги бош имом хатиб
хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У. Холова.