Интернет ва уяли телефондан фойдаланиш одоблари.

22-02-2021, 19:59 admin Мақолалар 908

Интернет ва уяли телефондан фойдаланиш одоблари.

Аллоҳ Таолога ҳамду санолар Пайғамбаримиз(соллаллоҳу алайҳи васаллам )га дуруду саловатлар бўлсин. "...Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз саноғига ета олмайсиз..." (Иброҳим 34 оят). Аллоҳ Таоло биз бандаларига чексиз неъматлар ато этган. Бугунги ҳаётимиздаги интернет, уяли алоқа воситалари ҳам Аллоҳни бизга берган неъматларидан биридир. Бу неъматларни шукронасини қилиш ҳамда фарзандларимизга ҳам интернет ва телефонда фойдаланиш қоидаларига риоя қилишни ўргатиш биз ота-оналарнинг бурчимиздир.
Хозирда 80- 90 ёшли қариялар ҳам, 5-6 ёшли гўдаклар ҳам телефон ишлатишмоқда. Мунтазам сабабсиз телефондан фойдаланиш одамни асабий, сабрсиз инжиқ, лоқайд ҳолга солиб қўяди. Айниқса ўқувчилар ота -онасига, ўқитувчиларига бўйсунмай, уларни ҳурмат қилмай қўйишмоқда. Баъзида кимларнидир зериккандан ёки адашиб қилган қўнғироғи кимларнидир оиласини бузулишига сабаб бўлмоқда . Битта қўнғироқ ёки sms ҳеч қандай исбот, далилсиз ҳам эр-хотин ўртасига совуқчилик солиб, кўнгилларини шубҳа, гумонга тўлдирмоқда. Тадқиқотларга қараганда интернетдан фойдаланувчиларнинг деярли барчаси ёшлар.Инсон мияси жуда катта имкониятларга эга. Мутахассисларнинг фикрига кўра инсон миясида 16-17 миллиардгача нерв хужайралари бўлиб, одам боласи унинг ўртача 3, нари борса 4 ёки 6 фоизидан фойдаланиши мумкин экан. Аммо инсон мияси чексиз ўлчовдаги ахборотларни қисқа вақтда қабул қилганида, кучли руҳий толиқишга учраши мумкин. Кўп ёшларимиз компютер, интернет, кўп каналли телекўрсатувлар, видеоларга "асир" бўлиб, кўнгли ўқишдан совуган, онги заҳарланиб, маънавий -аҳлоқий дунёси заифлашган. Ғарбда уяли телефон орқали ҳаёсиз филмларни тайёрлаб тарқатиш ривожланган. Бу эса дунё мамлакатларини жиддий ташвишга солмоқда. Ёшлар орасида одоб-аҳлоқ меъёрларининг бузулишига йўл қўймаслик мақсадида кескин чоралар кўрилмоқда. Мактаб ўқувчиларини тармоққа улашда аппаратнинг турига қараб, белгиланган меъёрлар асосида фақат оддийларига улаш лозим. Интернетдан фойдаланиш зарур бўлганда қуйидаги одоб ва қоидаларга риоя этиш муҳим. Аввало ислом шариатида кўрсатилганидек, ҳалол бўлмаган нарсалардан тийилишни ният қилиб фойдаланиш "Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим"деб бошлаш. Шунингдек қиёмат куни ҳар бир қилган амалимиз, ҳар бир олган нафасимиздан сўралиши ҳақида ўйлаб, вақтни беҳуда , зое ўтказмаслик. Интернетдан ўқиладиган, олинадиган барча маълумотлар муқаддас динимизда руҳсат берилган нарсалар бўлиши керак. Интернетда бошқаларнинг ҳақига риоя этиш. Бошқа одамнинг интернетидан руҳсатсиз фойдаланмаслик лозим. Уяли телефоннинг ҳам ўзига хос одоблари бор. Телефон орқали суҳбатда аввал салом бериш , сабабсиз узоқ гаплашмаслик, суҳбатни ёзиб олмаслик , бошқаларни телефонини текширмаслик , чақирув сигнали сифатида Қуръон қироати ва азон товушини қўйиш мутлоқо мумкин эмас. Фарзандларимиз интернет ва уяли телефондан фойдаланишни кўчадан, дўстларидан, интернет кафелардан ўрганмасинлар. Ота -оналар фарзандларига интернетдан фойдаланишни, қайси сайтга кириш мумкинлигини ўргатсинлар. Болаларга зарарли сайтларга қарши иммунитет ҳосил бўлсин. Чунки кўпчилик ёшлар ўзлари билмаган ҳолда интернетда миссионерлар, адашган оқимлар тузоғига илинмоқдалар. Ота -оналар фарзандларини алоҳида хонада интернетдан фойдаланишга йўл қўймасин. Компютер ҳаммани кўз ўнгида турсин. Уяли алоқа одобларини ўзларининг телефон мулоқотлари, суҳбатлари орқали фарзандларга ўргатиш лозим. Чунки болалар кўп нарсани кўриб ўрганадилар. Аллоҳ меҳрибон илоҳим барчамизни фарзандларимизни, невараларимизни ортимиздан Қуръон тиловат қиладиган, солиҳ, мўъмин, солиҳа, мўъминалардан қилсин. Иншааллоҳ.
Навоий шаҳар Дўстлик ва Олтин Водий МФЙ отинойиси Сувонова Ш.Ю.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш