“Таомлангандан кейинги одоблар”ни биламизми?

25-05-2023, 02:01 admin Мақолалар 240

“Таомлангандан кейинги одоблар”ни биламизми?
Барча одоблар қаторида таомланиб бўлингач бу борада ҳам ўзига хос одоблар мавжуд. Шукур қилган бандага Аллоҳнинг Ўзи неъматларини зиёда қилиб беришни ваъда қилган. Шу билан бир вақтда, Аллоҳ берган неъматларни еб-ичиб, улардан баҳраманд бўлиб туриб, У Зотга ҳамд айтмаслик, шукур қилмаслик, ношукурлик эканлигини ҳам таъкидлашимиз лозим. Бу бобда келтирилмаган бўлсада, бошқа ҳадиси шарифларда еб-ичиб, ҳамд айтмай туриб кетган одам худди ҳаром таом ёки чўчқанинг гўшти устидан тургандек бўлиши таъкидланган. Шунинг учун еб-ичгандан сўнг Аллоҳга ҳамд айтиш ва шукронада бўлишликни ҳеч қачон канда қилмаслигимиз керак. Албатта бу борадаги қоидаларга амал қилмоғимиз лозим.
Улар қўйидагича одоблар:
- Аллоҳнинг неъматларига шукур айтиш.Таом еб бўлингач Аллоҳга ҳамд айтишлик Аллоҳга неъматни шукрини билдириб қўйишликдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таом есалар ичимлик ичсалар ”Алҳамду лиллаҳиллазий атъаманаа ва сақонаа ва жаъаланаа муслимийн”-дер эдилар;
- Таом эгасини дуо қилиш. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шунга тарғиб қилганлар. Бу борада Набий алайҳиссалом “Ким одамларга шукур қилмаса, Аллоҳга ҳам шукур қилмайди”-деб марҳамат қиганлар;
- Таомдан сўнг оғизни ювиш ва мазмаза қилиш. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таомланиб бўлгач оғизларини мазмаза (оғиз чайқалаш) қилар эдилар;
- Тишларни ишқалаб ювиш. Тишлар орасида қолиб кетган таом қолдиқларини кетказиш учун оғиз чайқаб ювилади. Бу борада тиш тозалагич, тиш пастаси, махус иплар (тиш тозаловчи) ва бошқа нарсалар ёрдамида тишлар орасида қолиб кетган таом қолдиқлари кетказилади. Чунки овқат қолдиқлари тишларни шкастланиши, емирилиши ва чиришига сабаб бўлиши мумкин;
- Қўлларни ювиш. Таомнинг қўлда қолган юқи ва ҳидини кетказиш учун таомлангандан сўнг қўлни ювиш. Таомланиб бўлгач ухлашдан олдин қўлларни ювиш аълороқдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким қўлида ёғнинг юқи бўла туриб, уни ювмасдан ухласа ва унга бирор нарса бўлса, ўзидан бошқани маломат қилмасин”-деб марҳамат қиганлар. Баъзи табиблар қўлдаги ёғнинг ҳидига турли ҳашоратлар келиб азият етказиши мумкинлигини айтишган;
- Мисвок ишлатиш. Бу амал тишларнинг саломатлигини сақлаш билан бирга оғиздан бадбўй ҳидлар келишини олдини олади, оғизни ҳушбўйлантириш борасида тиш пасталаридан фойдаланса ҳам бўлади;
- Таомдан сўнг кўп ўтирмаслик. Бирор жойга меҳмондорчиликка борганда таом еб бўлингач узоқ вақт ўтиришлик хонадон эгасига азият етказиши мумкин. Агарда таом соҳиби қолишни хохласа қолишни зарари йўқ;
- Ўзи билан ҳеч нарса олиб кетмаслик. Дастурхонга қўйилган егулик, ширинликлардан изнсиз олиб кетиш очкўзлик ва пасткашлик ҳисобланади, мабодо таом соҳибини ўзи ижозат берса олишнинг зарари йўқ;
- Таом еб бўлгандан дарҳол ухламаслик. Таомланиб бўлгач дарҳол ётиб ухлашлик инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади, айниқса юрак ва бошқа аъзолар фаолиятини издан чиқишига олиб келиши мумкин.
Шу билан биргаликда таомланишга алоқадор баъзи қоидалар ҳам бор, улар қўйидагилар:
- Намоздан олдин саримсоқ ёки пиёз емаслик
- Кўча-куйда таом емаслик
- Аллоҳнинг неъматларига шукур айтишлик
Демак бугун ўрганганларимиз таомланишдан сўнгги одоблар ҳақида эди. Ҳар биримиз ушбу қоидаларга амал қилиб яшасак, албатта Аллоҳ таоло ризқимизни кенг ва саломатлигимизни бардавом этиши муқаррар.


ЎМИ вилоят вакили бош имом хатиби
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш