"Телефоннинг яхши ва ёмон томонлари".
Исломда бидъат (янгилик) ,( янгитдан яратмок) деган тушунча бор. У икки хил бўлади. Бидъати хасана (яхши янгилик), Бидъати саййиа ( ёмон янгилик) . Телефонни бидъатнинг ҳар иккисига ҳам киритсак бўлади. Унинг яхши томони узоқни яқин қилиши , кўп ишларнинг телефон билан битишидир. Ёмон томони одамлар орасини бузаётганидир. Яқинда Доно деган қиз жуда катта орзу- ҳаваслар билан Давлат деган болага турмушга чиқди . Тўй ҳам зўр бўлди. Сарпо- суруғлар ҳам , қудалар орасидаги меҳр- муҳаббат ҳам яхши эди. Аммо бу узоққа бормади. Келиннинг дугоналари синфдош ва курсдош дўстлари ( агар уларни дўст деб бўлса) қизга олдингидай қўнғироқ қилиб юрганлар. Бу сухбатлар жуда кўп такрорланаверган. Баъзан Доно телефонни пана жойларга ўтиб сухбатлашган. Буни Давлат ва унинг ота- онаси сезиб қолганлар. Телефонни олиб текширсалар бу дўстларнинг сухбати эр- хотиндан ҳам яқинлиги сезилган. Ҳатто Донони учрашувга таклиф қилингани ҳам маълум бўлган . Бу орада у хомилали бўлиб қолган эди . Уруш жанжал бошланиб Донони ота- онасининг уйига юборишди. Ота-онасининг уйида бола тушгани хақидаги хабар йигитга етиб келди.Давлат эса алла қачон уйланиб бўлган эди.Хулоса қилиб айтганда, инсонга берилган бахт ҳам аслида Яратганнинг инъомидир, аммо баъзилар тушунмасдан уни пайхон қиладилар Аллоҳ берган неъматига ношукулик қиладилар.Бунинг оқибати эса яхшиликка олиб келмаслиги ҳақиқатдир.
Мен қизларимиздан , келинларимиздан илтимос қилардимки телефондан тўғри фойдаланишсинлар . Телефоннинг қули бўлиб қолмасинлар. Дўст бу яхши - ёмон кунда кўмаклашадиган , дўстини ҳар қандай тазйиқлардан ҳимоя қиладиган бўлиши керак.
Мактаб ўқувчисининг ҳам қўлида телефон , ҳатто ўқитувчилар ҳам дарс вақтида , синфга телефон олиб кириши ножоиздир .
Хадис: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам " Бандага дунёда берилган неъматлар ичида энг яхшиси унинг иймонини мустаҳкамлашга кўмаклашадиган мўъмина хотиндир ", - дедилар. (Бухорий) . Қизларимиз , келинларимиз мўъмина аёллар бўлсинлар .
Қизилтепа туман . "Окмачит " маҳалла отинойиси Розия Ражабова