“Савдо одоблари”ни биламизми?.

7-11-2022, 14:13 admin Мақолалар 334

“Савдо одоблари”ни биламизми?.

Савдо-сотиқ билан шуғулланиш шарафли касблардан биридир. Яъни Аллоҳ таоло халол қилган ишлардан биридир. Албатта бу борада динимиз кўрсатмасига мувофиқ ростгўйлик, тўғрилик, мулойимлик алоҳида ўрин тутади. Ўзганинг ҳаққига хиёнат қилмасдан савдо-сотиқ қилган кишига оҳиратда Аллохнинг энг суюкли бандалари билан бирга бўлиш бахти насиб этади. Бу борада Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ростгўй омонатдор тижоратчи одам, набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан биргадир”-деб марҳамат қилганлар (Имом Термизий ривоятлари). Тарих давомида мусулмонлар ислом одобларига амал қилиб келганлар, шу сабабдан савдо сотиқдаги аҳлоқ одоблар инсонларни ислом динига киришига сабаб бўлган. Савдо билан шуғулланиш моддий манфаатга эга бўлиш воситаларидан бири бўлиб, бу касбни ҳам ўзига хос бўлган одоблари мавжуд. Келинг бугунги мавзумиз орқали шу одоблар тўғрисида билиб олайлик.
- Ҳаром қилинган нарсаларни сотишдан сақланиш. Яъни маст қилувчи ичимлик, тамаки махсулотлари, беҳаё журналлар шулар сарасидан, буларга берилган пул ҳам ҳалол ҳисобланмайди.
- Қайтарилган савдолардан сақланиш. Бу борада инсон қўлида бўлмаган нарсани сотмаслиги, яъни пишмаган мева, ҳайвоннинг қорнидаги ҳомиласини сотишдан сақланиш.
- Сотиладиган молнинг устига фойда қўйишда ҳаддан ошмаслик. Бу борада савдо эгаси инсонларга раҳм қилиб қўядиган фойдасини кўпайтирмасдан мақбул нарҳ қуйиши лозим.
- Савдода қасам ичмаслик. Савдогар махсулотини ўтказиш мақсадида қасам ичишдан сақланиши лозим. Зеро бу борада Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Савдода кўп қасам ичишдан сақланинглар чунки, бу савдони юриштиради, лекин кейин баракани кетказади”-деганлар (Муслим ривояти).
- Савдода алдамаслик. Айбли нарсани айбини ёшириб сотиш савдодаги харом амаллардан биридир. Молни айбини айтиб сотиш вожибдир.
- Тарози ва ўлчовни тўғри қилиш. Бу одоб савдодаги фарз амаллардандир. Чунки ўзганинг хаққига хиёнат қилиш харом амаллардан ҳисобланади.
- Савдода бағрикенглик, енгиллик ва юмшоқлик қилиш. Сотувчи албатта бу сифатлар билан зийнатланишлиги лозим. Саҳийлик очиқкўнгиллик, Аллоҳ таолонинг раҳматига ва ҳайру баракасига сабаб бўлади.
- Душманликка сабаб бўладиган ва ғазабни келтириб чиқарадиган нарсалардан сақланиш. Тижоратчи савдода муомаласи одоби аҳлоқини чиройли қилиши ва бошқалардан ўзини устун қўймаслиги, бу борада фирибгарлик қилиш, савдо устига савдо қилиш, ёлғон савдолашиш, инсонлар ўртасида душманчилик келтириб чиқаради ва албатта бу савдодан чекланишлик лозим.
- Эҳтикор савдосидан сақланиш. Яъни инсон ва ҳайвонларнинг озуқасини ўз шаҳридан сотиб олиб сақлаб қўйиш ва қимматлашганда сотиш. Бу иш шаҳар аҳлига зарар етказгани боис ман қилинади. Эҳтикор савдони Аллоҳ ва унинг Расули қайтарган амаллардир. Бу борада Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким таомни қирқ кеча эҳтикор қилса батаҳқиқ у Аллоҳдан воз кечган, Аллоҳ ундан воз кечган бўлади”-деб марҳамат қилганлар, (Имом Аҳмад ва Имом ҳоким ривоятлари). Уламоларимиз: “Киши ўзи етиштирадиган нарсасини ушлаб туриши эҳтикорга кирмайди,” -деганлар.
Бугунги мавзуимиз орқали савдо одоблари нима эканлигини англаб олдик. Аллоҳ таоло барчаларимизни савдо борасида ушбу одобларга амал қиладиганлардан бўлишликка муяссар айласин.



ЎМИ Навоий вилоят вакили бош имом-хатиб
хотин-кизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова


скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш