Хизбут-тахрирнинг даъвоси ва эътиқоддаги хатоси

31-01-2022, 12:23 admin Мақолалар 528

Хизбут-тахрирнинг даъвоси ва эътиқоддаги хатоси
- Набиҳоний ислом давлати тузиш йўлидаги тўсиқларни қуйидагилардан иборат деб билади:
1. Ноисломий фикрлар борлиги ва улар ислом оламига ғазот қилгани.
2. Мустамлака томонидан жорий қилинган таълим тизимининг борлиги.
3. Мустамлака томонидан жорий қилинган таълим тизимини унинг хоҳишига биноан татбиқ этилиб бориши.
4. Баъзи маданий тушунчалар катталаштирилиб юборилиши ва уларни оламий илмлар деб эътибор қилиниши.
5. Ислом оламидаги жамиятнинг ғайриисломий ҳаёт кечириши.
6. Мусулмонлар билан исломий ҳукмнинг ораси узоқлашиб кетгани. Хусусан ҳукмий ва молиявий сиёсатларда. Бу узоқлашиш мусулмонлар тасаввурида исломий ҳаётни заиф қилиб кўрсатади.
7. Ислом юртларида демократик ҳукуматларнинг борлиги ва уларнинг халқлар устидан капиталистик тузумни татбиқ қилаётгани.
8. Афкори оммада маҳаллийчилик, миллатчилик ва сосиализм мафкурасининг борлиги.
- Ҳизб ўз аъзоларига қабр азобига ва масийҳи дажжолнинг чиқишига эътиқод қилишни ҳаром қилган. Уларнинг назарида ким бу эътиқодни қилса, гуноҳкор бўлади.
- Ҳизбнинг раҳбарлари амри маъруф ва наҳйи мункарга тегмаслик керак дейдилар. Чунки бу иш ҳозирги босқичда ишга тўсиқ бўлади. Қолаверса, амри маъруф ва наҳйи мункар ислом давлатининг иши.
- Ҳизбнинг 187 моддадан иборат дастури бор. Уни бўлажак ислом давлати учун тайёрланган. Бу дастурни батафсил шарҳ ҳам қилинган. Бу нарса воқеъликдан йироқ фикрий ҳойи ҳавасдан бошқа нарса эмас. Аллоҳ барчамизни бундай кўр-кўрона адашувчилардан паноҳ бериб, жамиятимизни турли адашган фирқалардан ўзи паноҳида асрасин.
(Манба: Ислом.уз портали)
Абул Ҳасан Харақоний жомеъ масжиди имом хатиби : Ф.Тошев
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш