Тадқиқотчиларнинг хизбут-тахрир ҳақидаги таҳлиллари.
Асосий эътибор фикрий ва сиёсий соҳага қаратилиб, тарбиявий ва руҳий соҳалар унутилган.
Ҳизб аъзоларининг барча йўналишдаги исломий ташкилот ва жамоалар билан тортишув ила машғул бўлиши.
Шахсиятни бино қилишда ва ақийдавий соҳаларда ақлга ҳаддан зиёд аҳамият берилиши.
Ҳизбнинг ҳукмга эришиш йўлида хорижий омилларга суяниши, улардан ёрдам сўраши. Бунда кутилмаган катта хатолар содир бўлиши эҳтимоли бор.
Ҳозирда амри маъруф ва наҳйи мункарни тарк қилиниши.(яъни: уларнинг фикрича ўз мақсадларига етмагунча амри маъруф ва наҳйи мункар ишлари билан шуғулланиш шарт эмас ). Амри маъруф (Жамиятда соғлом турмуш тарзи яратиш, комил инсонларни шаклантириш ва ҳоказо...), Наҳи мункар (Инсонларни ёмон ишлардан қайтариш, жиноятчиликни олдини олиш ва ҳоказо...)
Ҳизбнинг фикрларини ўқиган киши унинг дарди ғами ҳукмни қўлга олиш (яъни:Давлат ҳокимиятини ҳар қандай йўл билан бўлсада қўлга олиш) эканини тасаввур қилади.
Ғояларнинг чегараси торлиги, ислом ғояларининг баъзиси олиниб, бошқаларини тарк қилингани.(Гўё ислом дини учун қайғурятгандек ўзларини кўрсатишмоқчи бўлади,яъни ўз мақсадларига эришиш учун динни ниқоб қилиб олган).
Маданийлашиш жамиятга сингиш босқичига, у эса ўз навбатида, ҳукмнинг жиловини олиш босқичига олиб боришини хаёл қилишлари.
Ўзлари ҳаракат олиб борадиган ерлардаги барча тузумларга душманлик қилишлари.
Шунинг учун ҳам, доимо уларга қарши сурункали қамашлар жорий бўлган. Эҳтимол, уларнинг ўта махфий иш олиб боришлари ва ҳукмга кўз олайтиришлари тузумларни хавфга солиб, уларга қарши муросасиз бўлишларига сабаб бўлгандир.
Аллоҳ барчаларимизни бундай адашган тоифаларнинг ёмонлик (бузуқ эътиқод) ларидан ўз паноҳида асраб , асосли илмларни ўрганиб соф исломий эътиқодда яшашни насиб айласин. (Манба: Ислом.уз партали.)
Навбаҳор тумани “Хон Хўжа Эшон Бобо” жомеъ масжиди имом хатиби : Қ Ибрагимов.