“Ирим-сиримлар "
Инсон бундай ирим-сиримларга йўлиққанда, Аллоҳ таолодан ёрдам сўраб дуо қилиши лозим. Ҳадисда: "Қайси бирингиз одамлар шумланадиган бирор нарсани кўриб қолсангиз шундай деб дуо қилинг: "Эй Аллоҳ! Яхшиликни фақат Ўзинг келтира оласан ва ёмонликларни даф қилгувчи ҳам фақат Ўзингсан, куч ва қувват ҳам фақат сендадир " дейилади. Пайғамбар (с.а.в.): “Умматимнинг ажралмас уч хусусияти бор: Шумланиш, ҳасад ва бадгумонлик. Шунда бир одам: "Ё Расулаллоҳ, кимда шу хислатлар бўлса, уни қандай кетказади?"-деб сўради. Пайғамбар (с.а.в.): "Қачон ҳасад қилсанг Аллоҳга истиғфор айтгин. Қачон гумон қилсанг уни тасдиқламагин, қачон бир нарсадан шумлансанг парво қилмай ўз ишингда давом этавер" дедилар.
Айрим кишилар баъзан кетма-кет бир неча киши бир хонадондан вафот этса, “ўлик безовта”, деган нотўғри эътиқод билан қабрни очиш каби иримлар ҳам гуноҳ ишлардандир. Илмли киши бундай ишларни ўзи ҳам қилмайди, бировнинг ҳам қилишига рози бўлмайди. Зеро, оғир кунларда инсоннинг ёрдамчиси яратганнинг ўзи бўлиб, балолардан қутилиш эса унга қилинган дуо ва солиҳ амалдир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз алайҳис салом: “Балолардан, қора кунлардан, тақдир қабоҳатларидан ва душманларнинг ҳасадидан ўзингизга паноҳ тилаб, Аллоҳ таолога дуо-илтижо қилинглар!” дедилар.
Ирим-сиримлар бидъат-хурофотдир. Бидъат-хурофот эса бизни залолатга бошлайди. Шу сабабли ирим-сиримлардан эҳтиёт бўлишимиз лозим. Ирим-сиримлар инсонларни адаштиради, хайрли ишларни кечиктиради. Инсонлар ўртасида турли хил келишмовчиликларни келтириб чиқаради. Жамият кишилари орасида хотиржамлик, осойишталикка путур етказади. Шу сабабли ҳар хил ирим-сиримлардан узоқ бўлайлик.
Навбаҳор тумани "Қоражон" махалласи отинойиси Хайруллаева Сиддиқа