Сафар ойи хақида.

9-10-2022, 12:24 admin Мақолалар 297

Сафар ойи хақида.
Ҳар йили сафар ойи келиши билан одамлар орасида турли шумланишлар, асоси йўқ ҳар хил ирим- сиримлар кўпайиб кетади. Гўёки сафар ойида никоҳ тўй ёки унаштирувни қилиб бўлмас эмиш, агар шундай қилинса, келин –куёв бахтсиз бўлармиш ёхуд уларнинг бошига кутилмаган бало келармиш. Ёки ушбу ойда сафар қилиб бўлмас эмиш, агар шундай қилинса, сафар қилувчи албатта қандайдир фалокатга учрар эмиш. Баъзи жойларда сафар ойи билан боғлиқ бундан бошқа ирим-сиримлар ҳам бор. Лекин кўп марта қайта-қайта таъкидлаганимиздек бу гап – сўзлар, иримларда ҳеч қандай асос йўқ. Ушбу ойнинг сафарга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Исломдан олдинги жоҳилият даврида сафар ойидан қаттиқ ҳавфсираш одати ҳам бор эди. Улар сафар ойида янги иш бошлаб бўлмайди деб ҳисоблашган. “Никоҳ ақди қилиб бўлмайди”, “Аёли билан бирга оилавий ҳаётни бошлаб бўлмайди”, “Сафарга чиқиш мумкин эмас” каби бир қанча хурофотлар асосида бу ойдан ҳеч бир сабабсиз қўрқардилар. Уларнинг фикрича, бу ой хосиятсиз бўлиб, унда турли ёмон мавжудотлар ер юзи бўйлаб тарқалар ва мазкур ишларни қилган инсонларга зарар етказар эмиш. Барча нотўғри эътиқодлар қатори динимиз бу каби хурофотдан иборат фикрларни ҳам тўғрилади.
Ҳақиқатда касаллик Аллоҳнинг изнисиз юқмайди. Мўмин одам ҳар қандай ёмонликдан, ҳоҳ у молига, ҳоҳ жонига ёки оиласига бўлсин, эҳтиётини қилади. Агар бирор мусибат етса, уни Аллоҳдан деб билади, шу ишни қилганлигим сабабли шундай бўлди демайди. Бир касални кўргани борганда ўзи ҳам шу касалга чалинса, шу одамни кўргани боргандим, менга ундан юқди дейиш шумланишдир. Аллоҳ шуни хоҳлаган экан, шундай бўлди, дейиш мўминлик сифатидир.Сафар» хижрий ой номи бўлиб, унда бирон хавф-хатар борлиги тўғрисида динимизда на бир огохлантириш ва на қайтариқ бор. Аксинча, сафар ойида шумланмаслик кераклиги хадисларда алохида таъкидланган.Хулоса шуки, сафар ойида бирон хизмат билан сафарга чиқиш, қизнинг бўйи етганида ёки йигит никохга қодир бўлганда бу ойда уларни унаштириш ёки тўйларини қилиш мумкин. Сафар ойида бошқа хайрли ишларни бошлашдан қўрқмаслик керак. Сафар тўлиқ бир ойдир. Банда бир ой «сабр» қилиб, мухим ишларга қўл урмай туриши жуда катта хатодир. Айниқса, тезкор замонда хар бир кун, соат, хатто дақиқа ва сония хам қадрли бўлиб бормоқда. Унутмайликки, чин мўмин банда шариатда қайтарилган ишлардангина тийилиши, рухсат берилган ишларни амалга ошириши лозим. Бу унинг дунёда хам, охиратда хам бахтли хаёт кечириши учун замин хозирлайди.
Канимех тумани "Зафаробод" мфй отинойиси С. Салимова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш