"Бидъату хурофатдан қочайлик".

17-09-2021, 15:54 admin Мақолалар 482

"Бидъату хурофатдан қочайлик".

Бидъат ислом динида қабул қилинмаган, лекин кейинчалик тўқиб чиқарилган ножоиз янгилик, ирим-сирим, урф ёки одат маъносини билдиради.Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Оиша онамиз розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳиссалом: "Кимки бизнинг динимизда бўлмаган янгиликни пайдо қилса, у нарса ўзига рад қилингайдир",-- деганлар.Ислом ирим-сиримлар ва бидъатлардан пок, ҳақиқий диндир.Динимизда турли ирим-сиримларга, бидъату хурофотларга бировларнинг сохта фикру мулоҳазалари, асоссиз тахминларига ҳеч қандай ўрин йўқ. Аслида, бундай ношаръий ишлар нодон, диндан йироқ кишилар ўйлаб топган қуруқ сафсата, динда бўлмаган ёлғон-яшиқ, тўқима гаплардир.
Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳиссаломнинг инсониятни жаҳолат ботқоғидан халос этиб, соғлом эътиқот ва ҳақиқий динга даъват қилиш учун юборилган пайғамбар эканликларини барчамиз яхши билишимиз керак. Инсон бошига тушадиган барча яхшилик ва ёмонликларни тақдирдан деб билмоғи лозим. Аллоҳ таоло Тағобун сурасининг 11 -оятида : "(Инсонга) бирор мусибат етган бўлса, албатта, Аллоҳнинг изни(иродаси) билангина етур.Кимки, Аллоҳга имон келтирса, (У) унинг қалбини тўғри йўлга ҳидоят қилур.Аллоҳ ҳар нарсани билгувчидир",-- деб марҳамат қилган.
Жоҳилият аҳли "Ёмғирни "навъу" исмли юлдуз ёғдиради", деб ўйлашарди. Расулуллоҳга солаллоҳу алайҳиссалом бу эътиқодга қарши эканликларини билдириб, ёмғирни Аллоҳ таоло ёғдиришини айтганлар.Уламоларнинг саъй-ҳаракатлари билан бидъатлар йўқолгани сари, шайтон алайҳиллаъна янги бидъату хурофотлар, ирим-сиримларни ўйлаб чиқараверади.Масалан: Аср вақтида қичқирган хўрозни бехосият деб сўйиб юбориш, чақалоқли хонадонга ўлик чиққан хонадон соҳибларининг кириши мумкин эмаслиги, чақалоққа чилла тушади дея ирим-сиримлар қилишлиги халқимиз орасида мавжуд бўлиб, бундай хурофотлар динимиз аслидан анча йироқ бўлган миш-мишлардир. Шунингдек, шанба куни кир ювиб бўлмайди, деган гаплар ҳам асоссиздир. Аллоҳ зоти покдир, бандаларининг ҳам пок бўлишини севади. Шундай экан мусулмон кишининг бадани, кийимлари тоза, озода бўлиши лозим.Яна мусибатхонада, ўлик ювилган жойда шам ёқиш, бирор-бир идишда сув қўйиш ҳам ислом динида йўқ бўлиб, бу ислом динидан илгари юртимизда оташпарастлик ҳукм сурган вақтлардан қолган сарқитдир. Минг афсуслар бўлсинким, баъзилар ҳамон билиб-билмай ботил динлардаги одатларга амал қилмоқда. Мусулмон киши нокасларнинг гап-сўзларига эмас, балки Аллоҳ юборган дин-исломга амал қилади. Чунки банда Аллоҳнинг ҳузурига борганида, ҳар ким қилган хатти-ҳаракати, учун ўзи жавоб беради. Бандага фақат ўз иймони ва яхши амалларигина манфаат беради.Қилган бидъат ишлари эса унинг зарарига гувоҳлик қилади. Қилган ирим-сиримларига надоматлар, пушаймонлар чекади. Лекин у пайтда бунинг ҳеч фойдаси бўлмайди. Аммо, Аллоҳ кечиримли ва раҳмли зотдир. У билмасдан тушунмай қилинган гуноҳларни кечиради.
Аллоҳ барчамизни ирим-сиримлар қилувчилар қаторига тушиб қолишдан Ўзи асрасин. Ислом динида собит қадамли, севикли бандалардан бўлишимизни Ўзи барчамизга насиб айласин!.

Конимех тумани бош отинойиси: Л.Бобоназарова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш