Мафкуравий тажовуз нима ?

26-05-2023, 00:59 admin Мақолалар 369

Мафкуравий тажовуз нима ?
Бимиллаҳир роҳманир рохим. Аҳли донишлар мафкура нима деган саволга : “Теран,чуқур маънога эга бўлган фикрлар жамланмаси”- деб жавоб берганлар.Албатта бу жавоб билан эзгу фикрларга нисбат берилган.Лекин мафкуранинг иккинчи тарафи ҳам борки бу салбий оқибатларни келтириб чиқарувчи ёвуз фикрлар мажмуасидир.Доимий равишда ёруғлик ва қоронғилик бир-бирларини мавҳ этиб турганидек, эзгу мафкура ва ёвуз мафкура орасида муросасиз жанг давом этади. Бу ҳолатга нисбат берадиган бўлсак ,Рахмон ҳукмлари олдида Шайтон саркашлик қилган ҳолати намоён бўлади. Эзгулик мафкураси асосида озодлик, тинчлик,ҳамжиҳатлик,бирдамлик, ривож ва бунёдкорлик барпо бўлади. Ёвузлик мафкураси бу мафкуравий тажовузкорлик бўлиб: миллат, жамият, давлатнинг тинчлиги ва барқарорлигига қарши қаратилган, фуқаро ва жамият ханфсизлигига таҳдид солувчи ғоявий-назарий қарашларлар мажмуи бўлиб, ёвуз кучлар ва ҳар хил марказлар томонидан бирон-бир мамлакатга нисбатан ичкаридан ёки ташқаридан туриб амалга ошириладиган ғоявий бузғунчиликдир. Ижтимоий тармоқлар эса бу бузғунчиликларни амалга ошириш учун кенг жанг майдони бўлиб, ана шу фикрлар жангги майдонида тажовузкорлар ёшларнинг қарашларини ўзларига маъқул бўлган тарафга ўзгартириб диний экстремизмнинг бузғунчи ғоялари ёки оммавий маданиятнинг жирканч, чиркин ахлоқсизликларини ёшлар онгига сингдириш билан ғаразли мақсадларини амалга оширишга ҳаракат қилмоқдалар Мафкуравий тажовуздан сақланишнинг энг муҳим жиҳати шуки,ҳар бир киши ғайриинсоний ғоялар орқасидан келадиган қуйидаги: инсон табиатига зид,салбий томонга ўзгариш,носоғлом турмуш тарзини танлаш,фикрлар хилма-хиллигини чеклаш,қарамлик,тобелик муҳитини яратиш,тафаккур тарзини ўз тарихий илдизларидан айириш,бегона урф-одат,анъаналарни тарғиб этиш, мамлакатни ,халқни ўз миллий қадриятларидан ,охир-оқибат тараққиёт йўлидан адаштириш,жамиятда халқлар ва миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенгликка рахна солиб давлатни ичидан емириш каби иллатларни ўз вақтида чуқур англаб етмоғи шарт ва зарурдир.Бунинг учун инсонга илм ва илм билан бойитилган тафаккур керак. Донолар айтадиларки: “Илмли устунсиз ҳам уй қураверади,илмсиз эса шон-шараф уйини бузаверади”. Аллоҳим бизларни жаҳолат балоларидан паноҳида асрасин! Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С.Хушматова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш