Интернет уммотида адашаётган аёллар.

27-10-2021, 13:44 admin Мақолалар 444

Интернет уммотида адашаётган аёллар.

Бугунги глобаллашув даврида интернет жамият ҳаётини тубдан ўзгартириб юборди. Интернет чексиз имкониятлар, туганмас ахборотлар маконига айланди. Бу макондаги улкан қулайликлар туфайли кўплаб инсонлар кунини интернетда бошлаб, у билан якунламоқда. Аммо, бу тармоқ сўнгги вақтларда айрим одамларнинг, айниқса, ёшларнинг ҳаётини қайсидир маънода изидан чиқариб юборишга қодир кучли воситага ҳам айланиб улгурди. Интернет-ахборот макони бўлди. У инсон фикрини, дунёқарашини, идрокини ўзгартириш мумкин. Ахборот оламига ғарқ бўлган ёшлар 80/фоиз вақтини интернетда ўтказганлиги учун ҳам уларда инсонийлик, меҳр-оқибат туйғулари, муомила маданияти камайиб бораётир. Бир-бирига ишонмаслик, шубҳа билан қараш, алданиш кўпаймоқда. Сир эмаски кўп аёлларимиз уйда ўтириб бекорчиликдан, интернет уммонига ғарқ бўлиб, илм ўрганаяптилар, ўзларини қизиқтирган саволларга ўзларича жавоб олаяптилар ва буни тўғри деб уйлайдилар. Ачинарлиси атрофдагиларга ҳам ўз таъсирини ўтказмоқдалар. Интернетга кимлар маълумот ташламайди дейсиз, илмли ҳам, илмсизи ҳам, биз интернетга эмас, китобга суянишимиз, ва фақат китобдан маълумот олишимиз керак, осон йўли билан интернет тармоғидан фойдаланаётганлар, китоб ўқимай қойди. Аслида китоб эмасми, инсонни ёруғликка чиқарган ва жаннат сари йўл кўрсатган.

Навоий шаҳар бош отинойиси Бурхонова. Ч.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш