Фитнадан сақланайлик

1-05-2020, 11:47 admin Мақолалар 783

“Фитна “сўзи араб тилидан олинган бўлиб,бир қанча маьноларни англатади.Фитна имтиҳон ва синовдир.Унинг гуноҳ ,куфр ёлғончилик,бузғунчилик,уруш, ёндириш,чалғитиш маъноларида ҳам ишлатилади.
Истилоҳда эса,фитна сўзи кўпинча турли-туман тарғибот-ташвиқотлар орқали кишиларни диндан қайтариш ёхмуайён юртда ҳар хил ниқоблар остида ижтимоий парокандаликни келтириб чиқарилиши тушинилади.Фитна қотилликдан ҳам оғир гуноҳ ҳисобланиб,шуниси билан хатарлики,у келганда асл моҳияти кўпчиликка ошкор бўлмайди,одамлар алданиб қолиб фитнага яьнт нотўғри ташвиқотга учиб қоладилар.Унинг келиши “Қиличнинг қинидан чиқиши”яьни парокандалик,яьни қирғинбарот урушларнинг бошланиши,кетиши эса “Қиличнинг қинга солиниши”яна тинчлик бўлишидир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам ҳаёт вақтларида пайдо бўлмаган,аммо келажакда вужудга келиши мумкин бўлган халқ ва миллатлар бирлиги ҳамда осойишталигига раҳна соладиган бузғунчиликлар ҳақида огоҳлантирган эдилар...Абу Ҳурайра (р.а)дан ривоят бўлган ҳвдисда шундай марҳамат қилинади:”Келажакда фитналар бўлади.У фитналар келганда,ўтирган тургандан яхшидир,юрган тургандан яхшидир..кимки унга қизиқиб интилса уни ўзини ҳалок қилади.Кимки ундан қочиб қутиладиган жой топса ундан паноҳ топсин (фитнага аралашмасин)”,(Муслим Бухорий ривояти.)Демак,фитнага яқиндан ёки узоқдан аралашган ҳар қандай инсон албатта зарар кўриб ,гуноҳкор бўлар экан.Кимдир фитнага ўзи қатнашса кимдир тили билан унга ривож берар экан.
Хулоса қилиб айтганда,фитнадан узоқ юришимиз ва ҳар бир сўзни шариат ва ақл тарозисида ўлчаб гапирмоғимиз лозимдир.

Бўстон МФЙ отинойиси; М. Бозорова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш