Мотуридийлик--ақидавий тўғри йўл.

15-05-2023, 00:22 admin Мақолалар 192

Мотуридийлик--ақидавий тўғри йўл.
Ақида-бир нарсани ҳақ деб билиб, қалбда маҳкам тутмоқлик. Истилоҳда эса, мусулмонлар ҳақ ва тўғри деб ишониб, эътиқод қиладиган масаладир. Барча пайғамбарларнинг ақидаси бир бўлиб, умматларни соф ақидага, Аллоҳнинг борлиги, бирлигини тасдиқ этиш, ножоиз ишлардан юз ўгириш, охират кунига ишонишга даъват этганлар. Ақида қалбда мустаҳкам бўлишига эришиш ва гумонга ўрин қолдирмаслик керак, ақида ислом динининг асосий пойдевори. Саодат асрининг улуғ сиймолари бўлган саҳобалар ўз ақидаларида мустаҳкам турганларки, уларнинг қалбини дунёнинг ҳеч бир матоси чалғита олмаган. Уларнинг ишончи шунчалар кучли эдики, имонига бирор таъсир халал бермасди.
Ақида кўнгилни Аллоҳ билан боғловчи шундай бузилмас кучдир. Агар ақидаси бузуқ киши бўлса, унинг амаллари кўп бўлса ҳам эгасига нафи тегмайди. Алломалардан Сўфи Оллоҳёр: "Ақида билмаган шайтона элдир,
Агар минг йил амал деб қилса елдир",
деганда бугунги давр ақидаси бузуқлар учун ҳам тўғри айтилганини англаймиз. Ҳозирги глобал даврда ақидаси бузуқ, ёт ғояли шахслар ўзларининг амалларини тўғри деб биладилар. Улар яна интернетдаги, диний адабиётларидаги кенг ёймоқчи бўлган ёт ғояларини аҳли сунна вал жамоа ақидаси номи остида тарғиб қилмоқда. Уламолар томонидан нажот топувчи йўналиш--Аҳли сунна вал жамоа эканлиги иттифоқ қилинган." "Аҳли сунна" -Муҳаммад алайҳиссалом суннатларига эргашувчилар, "вал жамоа"--мусулмонларнинг кўпчилиги ортидан юрувчиларни англатади. Шунга кўра," Аҳли сунна вал жамоа "--суннатга ва жамоатга эргашувчилардир.
Маълумки, исломда 4 та мазҳаб бор: ҳанафийлик, шофеийлик, моликийлик, ҳанбалийлик. Ақидавий йўналиш эса 2 та--ашъарийлик, мотуридийлик. Ҳанафий мазҳабидагилар мотуридийлик ақидасида, уч мазҳаб эса ашъарийлик ақидасига амал қилади. Шу 2 ақида йўналишидан бошқа ҳар қандай ақидавий йўналишлар нотўғри, гарчи унинг номи оҳанграбодек жарангдор бўлса ҳам.
Биз ҳанафий мазҳабидамиз, ақидада мотуридийликка амал қиламиз. Мотуридийнинг таваллуди номаълум, вафоти 994 йил, Самарқанд. Чокардиза қабристонида мангу. Мотуридий яшаган даврда ислом оламида эътиқод масалаларида бир-бирига зид бўлган хилма хил ғоялар кенг тарқалган. Бу даврдаги қадарийлар, шиалар, жаҳмийлар, муътазилийлар каби ўнлаб оқимлар орасида тортишувлар, оқибат қонли тўқнашувлар бўлиб турарди. Шундай мураккаб вазиятда Самарқандда яшаган имом Мотуридий ва бошқа улуғ алломалар ўзларининг илму маърифати, тоза тафаккури орқали жаҳолатни енгишга ҳаракат қилдилар. Мотуридий ва у кабилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалари услубида ақида масалаларини ёрита бошладилар. Мусулмонларнинг тарқоқликка чорловчи ақидавий оқимларга қарши курашда Абу Мансур Мотуридий биринчилар сафида бўлди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам турли фирқалар кўпайган пайтда мусулмонларнинг катта жамоасини лозим тутишни таъкидлаб : "Агар ихтилофни кўрсангиз, катта қора (жамоа) ни лозим тутинг",-деганлар.(ибн Можа ривояти).
Мағрибда имом Ашъарий, машриқда имом Мотуридий аҳли сунна вал жамоанинг имоми бўлиб танилди, соф ақидани ёйдилар. Мотуридия мактаби шарқ мамлакатларида катта шуҳрат топди. Ундаги ғоялар Ислом динининг моҳиятини тўғрилик, эзгулик, инсонийлик кўп қатлам мусулмонларнинг қарашлари билан ҳамоҳангдир.
Ҳозирги турли оқимларнинг шовқинли даврида мотуридийликнинг моҳиятини тўғри англамоқ, ёшларни таҳдидлардан асрамоқ, амал қилмоқни тақозо этади. Барча мўъмин-мусулмонларнинг тўғри йўли ҳам шу йўлдир.

Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш