БАХТ ВА БАХТСИЗЛИК.

6-05-2023, 20:20 admin Мақолалар 336

БАХТ ВА БАХТСИЗЛИК. Бахт сўзини айтиш эшитиш, жуда ёқимли, ҳузурбаҳш. Ҳар бир инсон ҳам бахтли бўлишни хохлайди. Бахт ҳақида тушунчалари ҳам, ҳар хил. Дунёда бахтсизлардан кўра , бахтли инсонлар кўп. Ёмонлардан кўра, яхши одамлар кўп. Лекин энг яхши , ҳар томонлама мукаммал, тўкис инсонлар кам. Ўз-ўзимизни нафсимизни , ҳулқимизни ҳар куни, ислоҳ қилишимиз, тарбиялашимиз, энг яхши, гўзал фазилатлар соҳиби даражасига кўтаришимиз бу бахт. Атрофимиздаги яқинларимиз орасида шундай инсонлар борлиги бу мукаммал бахт. Бахтсизликнинг асосий сабаби ношукурлик, Аллоҳни танимаслик ва Ундан қўрқмасликдир . Баъзи одамлар ўз ҳавойи нафси, ўз ҳаловати йўлида ён атрофидагиларни, ўз яқинларини ҳам, дилларини оғритиб, озор берадилар. Ўзини ҳам , ўзгани ҳам, тушунмайдиган, дунё қараши тор, назари паст одамлар ҳақиқий бахтсиз бўлиб, ҳар кун мулоқотда бўладиган, атрофидаги инсонларни ҳам асабини эговлаб , бахтсиз қилиб қўйишади. Улар бизга юборилган синов бўлиб, воз кечиб ҳам кетолмаймиз, қийналсакда уларга сабрли бўламиз. Шундай инсонлар ҳам борки, улар билан ҳамсуҳбат бўлганимизда ҳузур қиламиз. Уларнинг гап - сўзлари, дунёқараши , ташқи кўриниши , муомила маданиятига таҳсин айтамиз. Уларнинг юзидан нур, кўзларидан меҳр ёғилади. Ўша нур, ўша меҳр бир умр юрагимизга жо бўлади. Бундай беназир беғубор инсон билан бир кун, ҳатто бир соат суҳбатлашишнинг ўзи катта бахт. Аллоҳ севиб рози бўлган бундай инсонлар, ишониб, ишонтириб яшайдилар. Бундай юраги тоза , беғубор инсонлар суҳбатидан сўнг ўзимизни ғам ташвишлардан фориғ бўлгандай ҳис этамиз. Барча дарду, қийинчиликларни унитамиз. Руҳан тетик, жисмонан соғлом одамга айланамиз. Уларнинг самимий меҳрлари, беғараз далдалари таъсирида, бутун борлиқ кўзимизга гўзал кўринади. Бундай инсонлар қимматбаҳо малҳам дорига ўхшайдилар. Энг олий бахтимиз, бизни тушунадиган, қоқилсак тўғри йўлга бошлайдиган, ютуғимиздан қувониб, дардимизга ҳамдард бўладиган, беғубор, бетакрор инсоннинг борлигидир. Аллоҳимнинг шу берган неъматига шукрлар айтаман . Алҳамдулиллаҳ

Навоий шаҳар Дўстлик МФЙ ва Олтин водий МФЙ отинойиси Ш. Ю. Сувоноваскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш