"БАХТЛИ ХАЁТ".
Ҳар бир инсон фаравон хаёт кечиришни, оиласи тинч, ишлари унумли, соғлиги мустаҳкам бўлишини истайди. Бироқ бу нарса ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Чунки бахтга эришишнинг ўз мезонлари бор қолаверса бахтни пулга сотиб олишнинг иложи йўқ.Зеро, бахт доим ҳам моддиятга боғлик эмас. Ҳаётда тўкис бахтга эришган инсонлар жуда кам кимнингдир соғлиги яхши бўлса, рўзғор тебратишда, тирикчиликда муаммолари бор.Яна кимнингдир топиш тутиши яхши-ю, соглиги ёмон, оиласи нотинч.Тукис бахтга эришиш учун инсон олдида қандайдир тўсиқлар, муаммолар туради. Уларни ечиш учун етарли илм, кўникма, ҳаётий тажриба талаб этилади.Дунёда шундай нарсалар бор, уларни пулга сотиб олиб бўлмайди. Тинчлик-хотиржамлик, саломатлик, осойишталик мана шундай неъматлар сирасига киради.Бахоси йўқ мазкур неъматларни тополмайсиз.Уларни бизга Яратган Зот беради, бахт саодат асоси имон-эътиқод, меҳр-оқибат, саломат, қалб поклиги, тинчлик-хотиржамлик, соғлик-саломатлик.Булар бахтли лекин ҳамма ҳам бахтни шулар билан ўлчайвермайди.Кимдир бойликни, яна кимдир обрў-эътиборни, дабдабали ҳаётни, шохона турмуш тарзини бахт деб билади Аммо, ўша бадавлат одамлар ичида ўзини бахтсиз ҳис қиладиганлар етарлича топилишини уйлаб ҳам кўрмайди.Ишлари жойида бўлсаям, баъзида одам негадир ўзини бахтсиз ҳис қилади, ҳаётидан ҳеч кўнгли тўлмайди.Чунки кўнглида дард бўлса, инсон тўкис бахтли бўлолмайди.Бахт-саодатга эришишда маънавий -рухий омиллар ўрни катта. Азизлар ҳаёт моҳияти, бахт-саодат мезонлари, соғлом турмуш тарзи хақида кўпроқ ўқиб илм ўрганайлик, изланайлик шунда бахтли ҳаёт кечирамиз Иншааллоҳ.
Кармана тумани "Варқ"мфй отинойиси Нарзуллоева Зулайҳо.