Умр кутмас.

6-05-2023, 20:17 admin Мақолалар 331

Умр кутмас.
Пайғамбаримиздан саллоллоху алайҳи васалламдан ривоят қилинади:"Ким Аллоҳ учун ибодатни холис қилса, қирқ кун қалбидан тилига ҳикматлар оқади".
Айтишларича, уч нафар киши ўзларига нисбатан одамларда нафрат уйғотади, ғазабни вожиб қилади ва қурган нарсаларини бузади. Улар одамларнинг айблари билан шуғулланувчи, ўз нафсига мағрурланувчи, амали билан риё қилувчи.Уч нафар киши қалбларда. Мухаббат экиб, саломатлик ва осмон аҳлидан даражаларини мерос қилиб оладилар.Улар яхши хулқ эгаси, амалида ихлос қилувчи, мутавозеъ.
Умар Ибн Ҳаттобдан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.У киши айтади:"Ҳисоб китоб қилинмаслигингиздан олдин Ўзларингизни сарҳисоб қилинглар.Зеро, шу иш қиёматда Ҳисоб беришингизни осон ва енгил қилади.Амалларингизни ўлчаб кўринглар. Катта намойиш учун тайёрланинглар.Аллоҳ таоло айтади:
,,Ўша кунда сизлар (ҳисоб китоб учун Аллохга) рўпара қилинурсизлар. Сизларнинг бирон сирингиз махвий қолмас". ( Алхаққо сураси 18 оят )".
Яхё ибн Муоздан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Одамлар уч синфдир .Бир кишини охирати дунёсидан машғул қилиб қўяди.Бир кишини дунёси охиратидан машғул қилиб қўяди.Ва бир киши иккаласи билан ҳам шуғулланади.Биринчиси ажру мукофот олувчилар даражаси.Иккинчиси ҳалок бўлувчилар даражаси. Учинчиси хатардагилар даражаси.
Ҳотам Зохид айтади: "Тўрт нарсанинг қадрини. Тўрт киши билади". Йигитликнинг қадрини қариялар билади, офиятнинг қадрини балоланганлар билади, саломатлик қадрини касаллар билади, ҳаётнинг қадрини ўликлар билади". Демак биз кеч бўлмасидан кўзларимизни каттароқ очишимиз керак экан азизларим. Аллохим ҳеч биримизни адаштирмасин. Амин.

Ўзбекистон ва Ёшлик МФЙ отинойиси Н.Ш.Касимова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш