Охиратда бенамозлар ҳам кечириладими?

12-06-2021, 11:51 admin Ислом олами 590

Охиратда бенамозлар ҳам кечириладими?

Ассалому алайкум. Мен Россияда ишлайман. Ҳеч намоз ўқимаган ва рўза тутмаган бўлсам ҳам, гуноҳ ишлар қилмасликка ҳаракат қилганман. Насиб этса, бу йил рўза тутмоқчиман. Айтишларича, намоз ўқимаган одамнинг рўзаси қабул бўлмас эмиш. Очиқ кийинмасам-да, менинг кийимим намозга ўтмайди, вақтим ҳам тўғри келмайди. Шим ҳам кийиш мумкин эмас, дейилган. Охиратда бенамозлар ҳам кечириладими?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Намоз ўқимаслик ва рўза тутмасликнинг ўзи катта гуноҳ!
Одам намоз ўқиш унга тўғри келиш ёки келмаслигини кийимига ва вақтига қараб тайин қилмайди. Аксинча, бошқа нарсаларни намозга мослаштиради. Намозига тўсиқ бўлмаганларини қилиб, қолганларини тарк этади. Охиратда ҳисоб-китоб қилиш аввало намоздан бошланади ва банда ҳар бир ракъат намоз учун ҳисоб-китоб қилинади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Қиёмат куни одамларнинг энг аввал ҳисоб-китоб қилинадиган амаллари намоздир. Роббимиз азза ва жалла Ўзи билиб турса ҳам, фаришталарга: «Бандамнинг намозига қаранглар. Уни тугал қилдимикан ёки ноқис қилдимикан?» дейди. Агар (намози) тугал бўлса, унга «(Намози) тугал», деб ёзилади. Агар ундан (намоздан) бирор нарса камайган бўлса, У Зот: «Қаранглар, бандамнинг нафли бормикан?» дейди. Агар нафли бўлса, «Бандамнинг нафл(намоз)идан фарзини тугал қилинглар», дейди. Сўнгра закот ҳам шунга ўхшаш бўлади. Кейин ҳамма амаллар ана шунга ўхшатиб олинади».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Термизий келтирган лафзда: «Банданинг қиёмат куни энг аввал ҳисоб-китоб қилинадиган амали намозидир. Агар у (намоз) яхши бўлса, (банда) ютуққа эришади ва нажот топади. Агар у (намоз) фосид бўлса, (банда) ноумид бўлади ва хусронга учрайди. Агар унинг фарз намозидан бирор нарса кам қолса, Робб азза ва жалла: «Унинг фарзини нафлларидан тўлдиринглар», дейди», дейилган.
Мусулмон киши кунда беш маҳал намоз ўқиши шарт. Лекин «Намоз ўқимаса, рўзаси ҳам қабул бўлмайди», деган гап асоссиз. Ҳар бир амал алоҳида ҳисоб қилинади. Лекин бу дегани «намоз ўқимай, рўза тутавер», дегани эмас. Мусулмон одам ўз зиммасидаги фарзларини ўз ўрнида ва ўз вақтида адо этиши шарт. Сиз айтган нарсалар буларни қилмасликка сабаб бўла олмайди.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш