ЁШЛАРНИ ЁТ ҒОЯЛАРГА БЕРИЛИБ ҚОЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ.   

25-04-2023, 00:34 admin Мақолалар 208

ЁШЛАРНИ ЁТ ҒОЯЛАРГА БЕРИЛИБ ҚОЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ.   
 
    Хозирги давр авлоди глобаллашув жараёни шиддат тус олган замонда яшамокда.Айнан ёш авлод турли кўринишдаги ғоявий хуружлар нишонига айлангани хеч кимга сир эмас.Бир томондан экстремистик оқимлар фаолияти , бошқа томондан миссионерлар харакати, учинчи томондан , оммавий маданият" тарғиботчилари ёш авлод онгига соф Ислом дини таълимотига зид ақидаларни сингдириш, мукаддас эътикодимиздан айириш ва миллий, диний кадриятларимиздан воз кечишга чақириш йўлида фаолият олиб бормоқда.Бунинг оқибатида соф Ислом таълимотидан етарли даражада хабардор бўлмаган ёшлар экстремистик ғояларга чалғиб турли жиноятларга қўл уришмоқда. Баъзилари эса шундай жиноятларнинг қурбонига айланмокда.Айримлари Исломдек тинчликпарвар ва бутун инсониятга фақат яхшиликни таълим берувчи динни арзимаган дунё матохига алмашиб , ўзга динини қабул қилишаяпти.Бошқалари эса ғарб давлатларининг моддий тараққиёти гўёки уларнинг маданиятига асосланганидек хаёл килиб, кийинишда, ўзини тутишда, хатто фикрлашда миллийлик ва динийликка ёт усулларни ўзларига маъқул кўрмоқдалар.Булар хаммаси тинч хаётимизга рахна солмоқда.Ислом динида бундай кучларга қарши курашиш лозимлиги таъкидланади.Анфол сурасининг 60-оятида бундай дейилган:"Улар учун имконингиз борича куч ва отлиқ бўлинмаларни тайёрлаб қуйингиз! Бу билан Аллоҳнинг ва ўзингизнинг душманингизни ва улардан ўзга сиз билмайдиган, лекин Аллоҳ биладиган (душман)ларни хам қўрқувга солган бўлурсиз. Аллохнинг йўлида нимани сарф қилсангиз сизларга (унинг савоби)зулм килинмаган ҳолда тўла-тўкис берилур, Мазкур оятнинг мазмунига қарайдиган бўлсак ёшларимизнинг камолотига рахна солиб турган ғоявий тахдидларни олдини олишимиз учун , тинчлигимиз ва бирдамлигимизни сақлаб қолиш учун Аллоҳ бизни уларга қарши кучни таёрлаб қуйишга буюрмокда. Демак ёшларимиз қалбида маънавий иммунитетни хозирламоқ замон талабидир.Маънавияти юксак инсонни хеч қандай куч йўлдан оздира олмайди.Турли кўринишдаги ғоявий хуружлар давом этаётган бугунги кунда, айникса интернет ушбу хуружларнинг воситасига айланиб улгурган бир шароитда ёшларимизни интернетдан фойдаланиш маданиятига жиддий эътибор қаратиб, маънавий савияларини тарқатилаётган ёт ғояларни фарқлар оладиган ва уларга қарши тура оладиган даражада тарбиялашимиз лозимдир. Аллоҳ хеч кимни йўлдан адаштирмасин.Мукаддас ватанимизни қадрига етиб, ардоқлаб яшайлик.             
Кармана тумани" Азамат" МФЙ отинойиси Расулова Хабиба.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш